Декретга чиқдим. Ўр­нимда бошқа ишчи ишлаётган экан.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 233 ва 234-моддаларига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътили ва болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади.

Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш тартибини тушунтириб берсангиз?

шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.

Туман (шаҳар) “ягона дарча” марказлари томонидан тадбирколик субеъктларига қандай давлат хизматлари кўрсатилади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2016 йил 1 январдан бошлаб16 турдаги давлат хизматлари туман (шаҳар) “ягона дарча” марказлари томонидан 16 турдаги давлат хизматлари кўрсатилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги Фармони билан ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга оширганлик учун белгиланган жавобгарлик чоралари қўлланилиши бўйича қонунларга қандай ўзгартишлар киритилди?

Мазкур Фармон билан ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахслар ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан эътиборан бир ой муддатда етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган, тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтган ва рухсат этувчи зарур ҳужжатларни расмийлаштирган тақдирда маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод этилиши белгиланди.

Ўзбекистон Республикасида болалар спортини янада самаралироқ ривожлантириш мақсадида биз бирорта жамоат ташкилотини тузмоқчимиз.

Қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклни танлашимиз керак?

Фермер хўжаликлари қайси ҳолларда тугатилади?

Фермер хўжалиги қуйидаги ҳолларда тугатилади:

Турмуш қурганимга бир неча йил бўлганлигига қарамасдан фарзандли бўлиш насиб этмаяпти.

 Яқинда қўшни Қозоғистон Республикасига турмушга чиққан опам оғир касаллик туфайли оламдан ўтди. Унинг уч нафар фарзанди бўлиб, энг кичиги эндигина икки ёшга тўлди. Турмуш ўртоғим билан маслаҳатлашиб шу жиянимни фарзандликка олишга қарор қилдик. Бунинг ҳуқуқий жиҳатдан иложи борми ?

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотга нималар киради?

 Уларнинг манбалари борми?

Шартнома нима?

Шартномага Фуқаролик кодексининг 353-моддасида таъриф берилган бўлиб икки ёки бир неча шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ва бекор қилиш хақидаги келишувга айтилади.

Мамлакатимизда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини жамоат жойларида истеъмол қилгани учун жазо чоралари кучайтирилган, деб эшитганман.

2015 йилнинг 29 декабрида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, кодекс янги, 561-модда билан тўлдирилди. Унга кўра, эндиликда чекиш тақиқланган жамоат жойларида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилган шахсга энг кам иш ҳақининг учдан бири миқдорида жарима солинади.

Қарз шартномаси бўйича ижро хати олиш учун нотариусга қандай ҳужжатларни тақдим этиш керак?
<p style="text-align: justify;"> Қарз шартномаси бўйича ижро хати олиш</p>

Нолойиқ меросхўрларни меросдан четлаштириш мумкинми?

Мерос қолдирувчини ёки эҳтимол тутилган меросхўрлардан бирортасини қасддан ўлдирган ёки уларнинг ҳаётига суиқасд қилган шахслар васият бўйича ҳам, қонун бўйича ҳам мерос олиш ҳуқуқига эга эмаслар.

Кимлар гаровга қўювчи бўлиши мумкин?

Қарздорнинг ўзи ҳам, учинчи шахс ҳам гаровга қўювчи бўлиши мумкин.

Фуқаролар ва юридик шахслар ўзларининг ҳуқуқларини вакиллари орқали ҳам амалга оширишлари мумкинми?

Ҳа. Ҳар бир фуқаро ёки юридик шахс зарурат туғилганида бошқа шахсни у ёки бу топшириқни бажариш учун вакил килиб тайинлаши мумкин.

ФҲДЁ органларининг фаолияти қандай тамойилларга асосланади?

ФҲДЁ органларининг фаолияти қонун устуворлиги, фуқароларнинг қонун билан муҳофаза қилинадиган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқаролик ҳолати далолатномалари қайд этилишини ва уларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни сир тутиш тамойилларига асосланади.

Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлиги ҳақида эшитган эдим.

Қонун қачондан бошлаб кучга киради?

Васийлик ва ҳомийликнинг ҳуқуқий асосларининг яратилиши?

Энг аввало, Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 2008 йил 16 апрелдаги Қонуни васийлик ва ҳомийликнинг ҳуқуқий асосларининг яратилишида муҳим пойдевор бўлди десак ҳеч муболаға бўлмайди.

Мен, Қашқадарё вилоятида яшайдиган танишимдан унинг автомашинасини сотиб олмоқчи эдим,

эшитишимга қараганда автомашина олди-сотди қилинаётганда автомашина тақиқда турган ёки турмаганлик ҳақида маълумотнома олиниши керак экан, ушбу масала юзасидан тушунтиришлар беришингизни ҳамда маълумотнома (тақиқ)нинг амал қилиш муддати ҳақида ҳам маълумот беришингизни сўрайман.

Мен оила аъзоларим билан биргаликда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи эдим. Уни қандай амалга оширишимиз мумкин?

Мамлакатимизда тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришни рағбатлантириш, уни қўллаб қувватлаш ҳамда ҳуқуқий ҳимоя қилиш масаласига доимий равишда эътибор қаратиб келинмоқда.

Ҳукумат портали ишга тушганидан хабардормиз.

 Лекин унинг вазифалари, порталдан қандай фойдаланишни яхши билмаймиз. Шу тўғрида маълумот берсангиз.


Сизнинг саволингиз 1 - 20 из 132
Начало | Пред. | 1 2 3 4 5 | След. | Конец Все