Кимлар гаровга қўювчи бўлиши мумкин?

М.Абдурашидов, Гулистон шаҳри

Жавоб: Қарздорнинг ўзи ҳам, учинчи шахс ҳам гаровга қўювчи бўлиши мумкин.

Ашёнинг мулкдори ашёни гаровга қўювчи бўлиши мумкин.

Гаровга қўйиладиган ҳуқуқнинг эгаси бўлган шахс ҳуқуқни гаровга қўювчи бўлиши мумкин.

Башарти қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мулкдорнинг розилигисиз ашёвий ҳуқуқни гаровга қўйишга йул кўйилмайди.

Масалан. Фуқаро “А” банкдан қарз олмоқчи ва бунинг эвазига фуқаро “Б” мулкини гаровга қўймокчи. Бундай холда уларнинг ўзаро келишувига кўра фуқаро “А” томонидан мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш учун фақат фуқаро “Б” гаровга қуювчи бўлиши мумкин.

Агар фуқаро “А” Фермер ёки хусусий фирма эгаси бўлса ва фермер хўжалик ёки ўз фирмасининг ишларини ривожлантириш учун қарз олаётган бўлса, бу қарзлар ўз вақтида кайтарилишини таъминлаш мақсадида ўзининг уй жойини ёки автомашинасини гаровга қўймокчи бўлса, бундай холда у умумий тарзада биргаликдаги мулк эгаларининг розилиги билан мулкни гаровга қўйиши мумкин.

Савол: Нималар гаров нарсаси бўлиши мумкин?

М.Абдурашидов, Гулистон шаҳри

Жавоб: Хар қандай мол-мулк, шу жумладан ашёлар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар) гаров нарсаси бўлиши мумкин. Лекин муомаладан чиқарилган мол-мулк, кредиторнинг шахси билан боғлиқ бўлган талабномалар ҳамда бошқа шахсга берилиши қонун билан ман этилган бошқа талаблар бундан мустасно. Шунингдек фуқароларнинг ундурув қаратилиши мумкин бўлмаган айрим турдаги мол-мулкини гаровга қўйиш қонунан ман этилиши ёки чекланиши мумкин.

Саволларга Гулистон шахар 5-сон ДНИ  нотариуси Ф.Джурабаева жавоб берди. 


Рўйҳатга қайтиш