Декретга чиқдим. Ўр­нимда бошқа ишчи ишлаётган экан.

Савол: Ўз жойимни талаб қилишга ҳаққим борми?

Г.Аҳмадова, Тошкент шаҳри

Жавоб: 

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 233 ва 234-моддаларига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътили ва болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади.

 

Савол: Мен фермер хўжалигида акам ва онам ўрнига ишлашим мумкинми?

 

И.Ибодуллаев, Самарқанд шаҳри

Жавоб: 

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига кўра, фуқаро иш берувчи билан меҳнат шартномасига асосан меҳнат муносабатларига киришиши мумкин. Ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасининг тарафлари бўлиб ҳисобланадилар. Сиз ўзингиз мус­тақил равишда фермер хўжалиги раҳбари билан тузилган шартномага асосан меҳнат муносабатларига киришишингиз мумкин. Агарда сиз меҳнат шартномаси тарафи, яъни ходим бўлмасангиз меҳнат муносабатларига кириша олмайсиз.

 

Савол: Лицейни тугатдим. Корхонага ишга кирсам бўладими?

 

Р.Ботирова, Тошкент вилояти

Жавоб: 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасига мувофиқ, ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир. Давлат корхоналарига Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 июндаги 164-сон қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари Классификаторига мувофиқ, мутахассислик бўйича тегишли лавозимларга қабул қилинади.

 

Саволларга Адлия вазирлиги масъул ходими  Алишер Эранов жавоб берди.


Рўйҳатга қайтиш