Фермер хўжаликлари қайси ҳолларда тугатилади?

З.Шокиров, Ховос тумани

Жавоб: Фермер хўжалиги қуйидаги ҳолларда тугатилади:

- ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ихтиёрий воз кечилганида;

- фермер хўжалиги банкрот деб топилганда, шу жумладан моддий-техника ресурслари етказиб берувчилар, иш бажарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар билан ҳисоб-китоб мунтазам равишда амалга оширилмаганида;

- фермер хўжалигининг бошлиғи вафот этиб, хўжалик фаолиятини давом эттиришни хоҳловчи меросхўр бўлмаса;

- давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ёки ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун. шу жумладан фермер хўжалиги ер участкасидан белгиланган мақсадда фойдаланмаганида, хусусан контрактация шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалиги экинларини экканида ер участкасини олиб қўйиш зарурати бўлган тақдирда, ер участкасини ижарага олиш шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинса.

Савол: Бир шахс фермер хўжалиги ташкил этиш учун бир неча контурда талабгор сифатида ариза бериши мумкинми?

Н.Каримов, Сардоба тумани

Жавоб: Етарли техника ва пул маблағларига эга бўлган шахслар бир неча контурларга талабгор сифатида ариза беришлари мумкин.

Савол: Контрактация шартномаси тушунчаси?.

Р.Маккамов, Сардоба тумани

Жавоб: “Контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.

Саволларга Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси  масъул ходими И.Юлдашев жавоб берди.


Рўйҳатга қайтиш