Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш тартибини тушунтириб берсангиз?

Ш.АбдураззаковаСайхунобод тумани

Жавоб: 

шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.

Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.


Савол: Вакилнинг мажбуриятлари нималардан иборат.

Х.ЮсуповГулистон тумани

Жавоб: 

Вакил қуйидагиларни бажариши:

ўзига берилган топшириқни ушбу Кодекснинг 822-моддасида кўрсатилган ҳоллардан ташқари, шахсан ўзи бажариши;

топшириқ берувчининг талабига мувофиқ унга топшириқ қандай бажарилаётганлиги ҳақида маълумот бериб туриши;

топшириқни бажариш учун тузилган битимлар бўйича олинган ҳамма нарсани кечиктирмасдан топшириқ берувчига топшириши;

топшириқ бажариб бўлинганидан кейин амал қилиш муддати тамом бўлмаган ишончномани кечиктирмасдан топшириқ берувчига қайтариб бериши ва, агар шартнома шартларига ёки топшириқнинг хусусиятига кўра зарур бўлса, ҳисобот тақдим этиб, унга исботловчи ҳужжатларни илова қилиши шарт.

А.МавлановСирдарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими  


Рўйҳатга қайтиш