Шартнома нима?

Ф.Кабилова, Гулистон шаҳри

Жавоб:

Шартномага Фуқаролик кодексининг 353-моддасида таъриф берилган бўлиб икки ёки бир неча шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ва бекор қилиш хақидаги келишувга айтилади.

Савол: Никоҳ шартномаси нима?

Ф.Кабилова, Гулистон шаҳри

Жавоб:

Никохланувчи шахсларнинг, ёки эр-хотиннинг никохда бўлган даврда ёки уларнинг никохлари бекор қилинганда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи келишув.


Савол: Никоҳ шартномаси тузиш шартми?

Ф.Кабилова, Гулистон шаҳри

Жавоб:

Тузиш шарт деб хисоблайман. Шартнома тузиш билан эр-хотиннинг хар бирининг мулкий ҳуқуқларининг бузилишини бартараф этиш, уларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, шунингдек давлатнинг хам мулкий манфаати кафолатланишига имкон беради.


Савол: Никоҳ шартномаси қайси ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солиб турилади?

Ф.Кабилова, Гулистон шаҳри

Жавоб:

Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексининг 29-36 моддаларига асосан эр-хотин мол мулкининг шартномавий тартиби белгиланган, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси моддалари билан хам тартибга солинади.


Савол: Никоҳ шартномаси қачон ва кимлар иштирокида тузилиши мумкин?

Ф.Кабилова, Гулистон шаҳри

Жавоб: 

Никох шартномаси никохдан ўтгандан сўнг ва никохда яшаб турган даврда хам тузилиши мумкин. Шартнома шартлари ўзаро келин ва куёв ўртасида, мухокама қилиниб, ҳуқуқ ва мажбурият белгилаб олинади ва ушбу шартнома нотариус томонидан тасдиқланади ва нотариус тасдиқлаган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Шартнома шартларида эр ёки хотинни ўта ноқулай ахволга солиб қўювчи шартларни киритиш қонун хужжатларига зид хисобланади.

Саволларга Оқолтин туман ФХДЁ бўлими мудираси М.Джураева жавб берди.


Рўйҳатга қайтиш