Мол-мулкка тақиқ қўйишдан мақсад нима?

Мол-мулкка тақиқ қўйиш, авваламбор мулкни қайтариш кафолатини таъминлаш тарзида амалга оширилиб, унда қарз берувчининг мулкни қайтариб олишига ишончини ошириш ва тақиққа қўйилган мулк қарзга нисбатан гарант бўлиб туриши қўзланади.

Ижтимоий шерикчилик нима ва унинг субъектлари кимлар?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шерикчилик тўғрисида” ги қабул қилинди ва мазкур қонунга кўра Ижтимоий шерикчилик – давлат органларинингННТ ва фуқаролик жамияти институтлари билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан тармоқ, ҳудудий дастурларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қонунларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасидаги ҳамкорликдир.

Кимлар меросхўр бўлиши мумкин?

Мерос очилган пайтда хаёт булган фуқаролар, шунингдек мерос қолдирувчининг хаётлик пайтида хомила холида булган ва мерос очилгандан кейин тирик туғилган болалари васият ва қонун буйича меросхур бўлишлари мумкин.

Мен фамилиямни ўзгартирмоқчи эдим, қаерга мурожаат этишим керак?

Фамилия исм ва ота исмини ўзгартириш ҳақидаги аризалар ариза берувчи ўн олти ёшга тўлгандан кейин у яшаб турган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан кўриб чиқилади.

Аудиторлик ташкилотларини тугатиш қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилади?

Аудиторлик ташкилотларини тугатиш Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги Қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатишва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сон қарори билан тасдиқланган Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида амалга оширилади.

Мен оила аъзоларим билан биргаликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи эдим.

Уни қандай амалга оширишимиз мумкин?

Эр ёки хотин қонун бўйича ворисликдан четлаштирилиши мумкинми?

Ҳа мумкин.

Мен лизингга автомашина сотиб олмоқчиман Лизинг шартномаси хақида тушунча берсангиз?

Лизинг-молия ижарасининг алохида тури булиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб сотиб олади ва уни шу шартномада белгиланган шартларда хақ эвазига эгалик килиш ва фойдаланиш учун лизинг олувчига ўн икки ойдан ортиқ муддатга беради.

Олди-сотди шартномаси нима?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 386-моддасида қуйдагича тариф берилган.

Танишим ҳозирги кунда чет давлатида вақтинчалик яшаб келмоқда.

Ўтган йили у эри билан қонуний никоҳдан ажрашишган. Эри никоҳдан ажрашганлиги ҳақида яшаш жойидаги ФҲДЁ бўлимидан никоҳдан ажралганлиги ҳақидаги гувоҳнома олган, танишим эса аксинча олмаган. Ҳозирги кунда танишим чет давлатида бўлганлиги сабабли нотариал тасдиқланган ишончнома асосида унинг ўрнига мен никоҳдан ажрашганлиги ҳақидаги гувоҳномани олишим мумкинми?

Кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва преференциялар тўғрисидаги маълумотларни қандй олиш мумкин?

Кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва преференцияларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикасининг интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрида эълон қилинади ҳамда доимий равишда янгилаб борилади.

Мен тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ниятидаман.

Шунга кўра, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари нималардан иборатлиги ҳақида тушунча берсангиз?

Тадбиркорлик субъектларига қайси турдаги имтиёзлар ва преференциялар мавжуд?

Ҳозирги кунда тадбиркорлик субъектларига қуйлайлик яратиш, уларнинг жадал ривожланишини таъминлаш мақсадида 70 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда 380 дан зиёд имтиёз ва преференциялар белгиланган.

Оталикдан маҳрум бўлган ота болага таъминот беришга ҳақлими?

Оила кодексининг 81-моддасига кўра, Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-она қайси болага нисбатан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлса, шу болага нисбатан бўлган қариндошлик фактига асосланган барча ҳуқуқлардан,

Юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари неча турга бўлинади?

Юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари уч турга бўлинади.

Халқаро шартномалар, конвенциялар ҳамда Ўзбекистон Республикаси меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг нисбати қандай амалга оширилади?

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ёки Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган конвенциясида ходимлар учун меҳнат тўғрисидаги қонунлар ёки бошқа норматив ҳужжатларга нисбатан имтиёзлироқ қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома ёки конвенциянинг қоидалари қўлланилади.

Миллий қонунчилигимда уй-жойни ижарага бериш шартномасининг қандай муддатлари кўрсатилган?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 612-моддасига кўра уй-жойни ижарага бериш шартномаси беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади.

Апостиль нима дегани?

Апостиль — ҳужжатни имзолаган сифатида иш кўрган шахснинг имзоси ҳақиқийлигини ва ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган Конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь)га мувофиқ расмий ҳужжатга чет элда фойдаланиш мақсадида қўйиладиган махсус штамп.

Отам ўзига тегишли уйни кенжа укамизга васият қилиб қолдирмоқчи. Шу масалада кимга мурожаат қилиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1126-моддасига асосан касалхоналар, госпиталлар, бошқа стационар даволаш муассасаларида даволанаётган ёки қариялар ва ногиронлар уйларида яшаб турган фуқароларнинг ана шу касалхоналар, госпиталлар ва бошқа даволаш муассасаларининг бош врачлари,

Васий ва ҳомийларни танлаш ва васийликка ёки ҳомийликка берилиши керак бўлган шахсларни ҳисобга олиш қандай амалга оширилади?

Қонунда васийлик ва ҳомийлик тушунчаларига изоҳ берилган бўлиб, унга кўра васийлик – ўн тўрт ёшга тўлмаган етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, шунингдек суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларни уларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жойлаштиришнинг ҳуқуқий шакли. Ҳомийлик ҳам васийлик каби бир хил тушунча, фақат у ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга қўлланилади.


Сизнинг саволингиз 21 - 40 из 132
Начало | Пред. | 1 2 3 4 5 | След. | Конец Все