Ўзбекистон Республикасида болалар спортини янада самаралироқ ривожлантириш мақсадида биз бирорта жамоат ташкилотини тузмоқчимиз.

Савол:  Қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклни танлашимиз керак?

Э.РаимовГулистон шаҳар

Жавоб: “Жамоат бирлашмалари ҳақида”ги қонуннинг 3-моддасида асосий мақсади маданий-маърифий, жисмоний тарбия, соғломлаштириш ва спорт ишларидан иборат бўлган жамоат бирлашмаларини тузиш имкониятлари назарда тутилган. «Физкультура ва спорт ҳақида»ги қонуннинг 7-моддасида Ўзбекистонда физкультура ва спорт бирлашмаларининг қандай шаллари борлиги кўрсатилган. Физкультура ва спорт жамоат бирлашмаларига Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитаси, физкультура-спорт жамиятлари, федерациялар, спорт турлари бўйича жамғармалар, физкультура-соғломлаштириш, спорт клублари ва бошқа асосий мақсади физкультура ва спортни ривожлантиришдан иборат бўлган жамоат бирлашмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасини муҳофаза қилишга ёрдам берувчи «Ватанпарвар» ташкилоти, спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантиришни амалга ошираётган спорт-техник клублари киради. Жамоат физкультура-спорт бирлашмалари ўз Низомларига мувофиқ, фуқаролар билан физкультура-соғломлаштириш ва спорт ишларини ташкиллаштиради, спорт заҳиралари тайёрлашни амалга оширади.

Савол: ННТ учун тўғри ном қандай танланади, ННТ номланишига қандайдир махсус талаблар борми?

Э.Раимов, Гулистон шаҳар

Жавоб: Сиз ўзингизга ёққан хоҳлаган номни танлашингиз мумкин, лекин Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 46-моддасига мувофиқ, нотижорат ташкилотларининг номлари шу ташкилот фаолияти хусусиятларини ўзида акс эттиришини назарингиздан қочирманг. Қонун ННТ алоҳида кўринишларининг номланишига махсус талаблар қўйган. Масалан, “Жамоат жамғармалари ҳақида”ги қонуннинг 12-моддасига мувофиқ, жамғарма Низомида “жамоат жамғармаси” сўзини ўз ичига олган жамғарма номи кўрсатилган бўлиши зарур. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 77-моддасига мувофиқ, иттифоқ (уюшма) ва бошқа бирлашмалар номларининг асосий мазмуни уларнинг фаолияти предметига қаратилиб, “иттифоқ”, “уюшма” ёки бирлашманинг кўринишини таъкидлаб турадиган сўзлар киритилган бўлиши керак. Хайрия ташкилотининг номланишида ҳам “хайрия” сўзи киритилган айнан шунга ўхшаш талаб мавжуддир. Жуда кўп рўйхатдан ўтказилганларга шунчалик ўхшаш бўлиб қолган хайрия ташкилоти рўйхатдан ўтказилмайди, чунки бундай ҳолат бошқа хайрия ташкилотларига айнан ўхшашликка олиб келади.

Саволларга Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси  бўлими бошлиғи С.Мирзабаев жавоб берди.  


Рўйҳатга қайтиш