Меҳнат қонунчилигида жамоа шартномасининг тушунчаси ва мақсади нималардан иборат?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 29-моддасида жамоа шартномаси – корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид

Бугунги кунда нечта нодавлат нотижорат ташкилотлари мавжуд?

2015 йил якунлари бўйича адлия органларидан 8400 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари тегишли тартибда рўйхатдан ўтиб фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ”Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан қонунчиликка бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

 Шу ўзгартиришлар ҳақида маълумот берсангиз?

Кейинги пайтларда ҳаётимизга электрон тижорат ибораси кириб келди. Унинг моҳияти нимада?

Ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда тузиладиган шартномага мувофиқ амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) олди-сотдиси электрон тижоратдир.

Меҳнат дафтарчаси сотиб олиш учун қаерга мурожаат қилишим лозим?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан 1998 йил 7 январда 8/04-01, 32/01-сон билан тасдиқланган Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 402, 1998 йил 29 январь) мувофиқ, ҳар бир корхона ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб, лекин штат жадвалида назарда тутилган ходимлар сонидан ошмаган ҳолда, меҳнат дафтарчалари сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Мен болалар шифохонасида ишлаймай. Ўзимга тегишли автомашинамни сотмоқчи эдим.

Лекин иш жойимни узоқ вақтга тарк этолмайман. Шунинг учун нотариусга телефон орқали олдиндан навбат олиб қўйишим мумкинми?

Такрорий гувоҳномалар бериш қайси меъёрий хужжатларга асосланади?

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 31 декабрда 2547-сон билан рўйхатга олинган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидалари” асосида ФҲДЁ органлари томонидан такрорий гувоҳномалар ва бошқа маълумотлар берилади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини бериш тартиби қандай?

 Нима учун улар тааллуқлилиги бўйича бошқа давлат органига юборилади?

Корхоналарни тугатиш учун нима асос бўлади?

Корхоналарни тугатиш учун: корхона муассислари (қатнашчилари)нинг қарори (ихтиёрий тугатиш);

Жамиятни ташкил этиш тартиби ва тамойиллари

Жамият тушунчасига шарҳ беринг?

Давлат ташкилотлари ёки давлат муассасаларига мурожаат қилмоқчи эдим. Ўзим хоҳлаган тилда мурожаат қилсам бўладими?

Агар мумкин бўлса, мурожаатим ўрганилгач, жавоб қайси тилда юборилади?

Республикамизда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият юритишлари учун қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд?

Нодавлат нотижорат ташкилот(ННТ)лари фуқаролик жамияти институтлари шаклларидан бири ҳисобланиб, бугунги куннинг энг долзарб мавзусига айланган, десак муболаға бўлмайди.

Яқинда юридик хизмат ходимларининг адлия органларида стажировка ўташ тартиби ҳақида эшитиб қолдим. Шу ҳақда қисқача маълумот берсангиз?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги буйруғи билан Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа давлат ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг адлия органларида стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Халқаро арбитраж судлари қарорларини тан олиш ва ижрога қаратишни тартибга солувчи миллий қонунчилик деганда нима тушунилади?

Халқаро арбитраж судлари қарорларини эътироф этиш ва ижрога қаратишнинг ҳуқуқий асослари деганда халқаро арбитраж судлари қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан таъминловчи, кафолатловчи ва тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар йиғиндиси тушунилади.

Электр энергияси тизимида чеклаш деганда нима тушунилади?

Электр энергияси тизимида чеклаш деганда электр энергияси етказиб бериш шартномасида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш оқибатида муайян вақт оралиғи давомида, шунингдек ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг электр тармоқларида форс-мажор ҳолатлар туфайли пайдо бўлган авария режимлари вақтида истеъмолчига шартномада белгиланган электр энергияси ва (ёки) қуввати етказиб бериш миқдорининг камайиши тушунилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш ким томондан олиб борилади?

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 2 ноябрдаги 170-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги тизимида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларининг 1-бандига мувофиқ қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш вазифаси:

Мен бундан қарийб 10 йил аввал Тошкент давлат педагогика университетига ўқишга кирган эдим.

Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ талабалар ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш, одатда, ёзги таътил даврида, тегишли курс (семестр)да ўқув машғулотлари бошланишига қадар амалга оширилади.

Автомототранспорт воситаларини хатлаш, бошқа шахсга беришни тақиқлаш ҳақида тушунча берсангиз?

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2006 йил 27 июндаги қўшма қарори билан тасдиқланган “Автомототранспорт воситаларини хатлаш, бошқа шахсга беришни тақиқлаш ва тақиқни олиб ташлаш, шунингдек автомототранспорт воситаларини хатлаш ва бошқа шахсга беришни тақиқлаш тўғрисидаги маълумотларнинг ҳужжатлаштирилган банкини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кучайтиришга қаратилган бўлиб, мазкур Низом талабларига кўра, суд, прокурор, терговчи ёки суриштирувчи, суд ижрочилари ҳамда давлат нотариал идораси нотариуслари автотранспорт воситаларини бегоналаштиришни тақиқлаш ва уни хатлаш ваколатига эга бўлган мансабдор шахслар тоифасига киради.

Мен бир фуқародан қарз олишим учун нималарни билишим керак?

Авваломбор қарз шартномаси деганимизда  Қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона шўъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналари ташкил этиши мумкинми?

Ўзбекистон Республикасининг “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига асосан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган шўъба корхоналар, филиаллар, шунингдек юридик шахс бўлмаган ваколатхоналар ва бошқа алоҳида бўлинмалар ташкил этиши мумкин.


Сизнинг саволингиз 41 - 60 из 132
Начало | Пред. | 1 2 3 4 5 | След. | Конец Все