“Репродуктив саломатлик” нима? Унинг мазмун ва моҳияти ҳақида тушунча берсангиз?

Юртимизда аҳолининг репродуктив саломатлигини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилган. 1993 йилда қабул қилинган “Туғиш ёшидаги аёлларни соғломлаштиришга оид долзарб чора-тадбирлар” номли регионал дастур доирасида биринчи марта, маълумот бериш ва хизматлар кўрсатиш йўли орқали замонавий контрацепция усулларини кенг миқёсда таъминлаш концепцияси тадбиқ этилган.

Мен кекса бир онахонга кўмаклашиб, озиқ овқат ва дори-дармон билан таъминлаб тураман.

Яқинда ушбу хизматларимни эътиборга олиб, қария уй-жойини менга қолдиришини билдирди. Айтингчи, ушбу фуқаро уй-жойни менга қолдириш ҳуқуқига эгами? Уни расмийлаштириш тартиби ҳақида маълумот берсангиз?

Васиятнома тушунчаси ва васиятномаларни тасдиқлаш тартиби бўйича маълумот берсангиз?

Фуқаронинг ўзига тегишли мол-мулкни ёки бу мол-мулкка нисбатан ҳуқуқини вафот этган тақдирда тасарруф этиш хусусидаги хоҳиш-иродаси васият деб эътироф қилинади.

Автомототранспорт воситасини тасарруф этиш ҳуқуқи билан ишончнома бераётган фуқаронинг эри йўқ бўлса нотариал ҳаракат қандай тартибда расмийлаштирилади ? Шу ҳақида тушунча берсангиз?

Агар кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасини тасарруф этиш ҳуқуқи билан ишончнома бераётган фуқаронинг эри ёки хотини йўқ бўлса (бева бўлса ёки бўйдоқ), бу ҳақда нотариусга ёзма ариза тақдим этади. Бунда, фуқаронинг эри (хотини) йўқлиги (бўйдоқ, бева эканлиги) нотариус томонидан аниқланади. Ушбу ҳолатни аниқлаш учун нотариусга фуқаронинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлари, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ўлим ҳақидаги гувоҳнома ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёхуд булар ҳақидаги далолатнома ёзувларидан кўчирмалар асос бўлади.

Нималарни васият қилиб қолдириш мумкин?

Мерос қолдирувчи ҳар қандай мол-мулк тўғрисидаги фармойишни ўз ичига оладиган васиятнома тузишга ҳақли.

Мен тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчиман. Бунинг учун тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтишим керак экан.
Мен тегишли ҳужжатларни интернет тармоғи орқали тақдим этишим, тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтиш жараёнини Интернет тармоғи орқали амалга оширишим мумкинми?

Молия-хўжалик фаолияти деганда нима тушунилади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги “Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида”ги 327-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1.2-бандига асосан корхоналарнинг маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ҳамда бухгалтерия-молия, ҳисоб-китоб ва товарга илова ҳужжатларини юритиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш фаолияти молия-хўжалик фаолияти деб ҳисобланади.

Васийлик ва ҳомийлик органларининг асосий вазифалариганималар киради?

Васийлик ва ҳомийлик органларининг асосий вазифаларига васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни ўз вақтида аниқлаш ва ҳисобга олиш, васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларнинг зарур ҳужжатларини тайёрлаш ва уларни жойлаштириш, васийликдаги ёки ҳомийликдаги ҳамда васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, васийлар ва ҳомийларнинг мажбуриятлари бажарилишини, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг таъминоти, уларга тарбия ва таълим бериш шароитларини, шунингдек мол-мулки бут сақланишини таъминлаш устидан назорат қилиш киради.

Менинг яқин қариндошим хорижий давлат ҳудудида вафот этган, уни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этиш тартиби қандай бўлади?

Хорижий давлат ҳудудида вафот этган шахсни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этишда кўмаклашиш тартиби “Дафн этиш ва дафн тўғрисида”ги қонунда белгиланган.

Тадбиркор бўлмоқчиман. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш қайси давлат органи томонидан амалга оширилади?

 Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майдаги “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги Қонунига кўра - Тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускор фаолиятдир.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисоби деганда нима тушунилади?

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисоби тўғрисидаги Низомнинг 1-бандига мувофиқ (рўйхат рақами 1856, 2008 йил 10 сентябрь) Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисоби ўз ичига ушбу ҳужжатларни марказлаштирилган тартибда йиғиш, ҳисобга олиш, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификатори асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга код бериш, тизимлаштирилган картотека юритиш, улар фондларининг назорат ҳолати ҳамда

Нотариус стажировкасини ташкил этиш тартиби ҳақида маълумот берсангиз.

Ўзбекистон Респуликаси Адлия вазирининг 2013 йил 14 октябрь куни “Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйруғига асосан, “Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида бир йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси стажёр бўлиши мумкин.

МЕН тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ниятидаман. Шунга кўра, тадбиркорлик субъ­ектларининг ҳуқуқлари нималардан иборатлиги ҳақида тушунча берсангиз?

— “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга асосан, тадбиркорлик фаолия­ти субъектлари қуйидагиларга ҳақли:

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий вазифалари.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий вазифалари нималардан иборат? Бу жараёнда қандай йўналишларда ишлар олиб борилади?

Маҳалладошимиз чет давлатга ишлаш мақсадида кетган эди, бироқ у ерда касаллиги туфайли вафот этган. Бундай ҳолатда унинг ўлими қандай тартибда расмийлаштирилади?

Чет элда вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ўлимини қайд этиш марҳум яшаб турган ёки ўлими содир бўлган жойдаги консуллик муассасаси томонидан амалга оширилади.

Вақтинчалик рўйxатга олиш тартибини тушунтириб беринг?

Вақтинча қайд этиш, шаxсининг ўзи белгилаган истиқомат жойида бўлиши даврида амалга оширилади.

Хайр-эҳсон ҳақида умумий тушунча берсангиз?

Умумфойдали мақсадларда қилинган ҳадя хайр-эҳсон ҳисобланади.

Мен коллеж ўқувчисиман. Яқиндан бизнинг коллеждан бир ўқувчини ўқишдан четлаштиришди. Коллеж ўқувчиси ҳам ўқишдан четлатилиши мумкинми?

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 367-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандига асосан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ўқувчилари қуйидаги ҳолларда ўқишдан четлаштирилиши мумкин:

Бола ҳуқуқлари давлат ҳимоясида мавзусида

САВОЛ-ЖАВОБЛАР

Ёз таътиллар даври, айтингчи ходимларга меҳнат таътили бериш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 143-моддасига асосан, йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун олти ой ишлагандан кейин берилади.


Сизнинг саволингиз 61 - 80 из 132
Начало | Пред. | 2 3 4 5 6 | След. | Конец Все