ФҲДЁ органларининг фаолияти қандай тамойилларга асосланади?

А.Сангиров, Гулистон шаҳри

Жавоб: ФҲДЁ органларининг фаолияти қонун устуворлиги, фуқароларнинг қонун билан муҳофаза қилинадиган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқаролик ҳолати далолатномалари қайд этилишини ва уларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни сир тутиш тамойилларига асосланади.

Савол: ФҲДЁ органларида амалга ошириладиган ҳаракатлар хақида маълумот беринг.

А.Сангиров, Гулистон шаҳри

Жавоб: ФҲДЁ органларида далолатнома ёзувларининг ҳар бир тури бўйича махсус алфавит дафтарлари юритилади. Қайд этилган далолатнома ёзувлари ва уларга киритилган ўзгартиришлар шу куннинг ўзида тегишли алфавит дафтарларига ёзиб борилади.

Шунингдек, Ёлғиз онадан туғилган боланинг туғилганлигини расмийлаштириш тартиби, оталикни белгилаш тартиби, никоҳни қайд этиш тартиби, ажримга асосан никоҳни бекор қилиш тартиби, ўлимни қайд этиш муддатини ўтказиб мурожаат этилганида, ФҲДЁ органи томонидан ўлимни қайд этиш тартиби, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш тартиби, туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувининг тўлдирилиши тартиби каби ҳаракатларни амалга оширади.

Саволларга вилоят ФҲДЁ архиви мудири З.Соттарова жавоб берди. 


Рўйҳатга қайтиш