Қарз шартномаси бўйича ижро хати олиш учун нотариусга қандай ҳужжатларни тақдим этиш керак?

Ш.Алимов, Гулистон шаҳри

Жавоб: 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 18 январдаги 26-сон қарори билан тасдиқланган Нотариусларнинг ижро хатларига асосан қарзни ундиришни сўзсиз амалга ошириладиган ҳужжатлар рўйхатининг 1-бандига кўра нотариусга нотариал тасдиқланган битимнинг асл нусхаси, кредитор томонидан қарздорга нотариус орқали тўлов муддати ўтказиб юборилганлиги (мулкни қайтариш ёки бериш) тўғрисида юборилган билдиришномани тақдим этиш лозим.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 30 мартдаги 64-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Йўриқномага биноан нотариус томонидан манфаатдор шахснинг ёзма аризаси олинади.


Савол: Нотариус томонидан қандай ҳужжатларнинг нусхасини шаҳодатлантирилмайди?

Ш.Алимов, Гулистон шаҳри

Жавоб: 

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 30 мартдаги 64-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг 287-бандига кўра, нотариус фуқаронинг паспортини ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг нусхасини шаҳодатлантирмайди, халқаро шартномаларда шаҳодатлантирилиши талаб қилинган ҳоллар бундан мустасно.

Саволларга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси
масъул ходими Ж.Шерназаров жавоб берди. 


Рўйҳатга қайтиш