Декретга чиқдим. Ўр­нимда бошқа ишчи ишлаётган экан.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 233 ва 234-моддаларига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътили ва болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади.

Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш тартибини тушунтириб берсангиз?

шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.

Туман (шаҳар) “ягона дарча” марказлари томонидан тадбирколик субеъктларига қандай давлат хизматлари кўрсатилади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2016 йил 1 январдан бошлаб16 турдаги давлат хизматлари туман (шаҳар) “ягона дарча” марказлари томонидан 16 турдаги давлат хизматлари кўрсатилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги Фармони билан ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга оширганлик учун белгиланган жавобгарлик чоралари қўлланилиши бўйича қонунларга қандай ўзгартишлар киритилди?

Мазкур Фармон билан ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахслар ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан эътиборан бир ой муддатда етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган, тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтган ва рухсат этувчи зарур ҳужжатларни расмийлаштирган тақдирда маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод этилиши белгиланди.

Ўзбекистон Республикасида болалар спортини янада самаралироқ ривожлантириш мақсадида биз бирорта жамоат ташкилотини тузмоқчимиз.

Қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклни танлашимиз керак?

Фермер хўжаликлари қайси ҳолларда тугатилади?

Фермер хўжалиги қуйидаги ҳолларда тугатилади:

Турмуш қурганимга бир неча йил бўлганлигига қарамасдан фарзандли бўлиш насиб этмаяпти.

 Яқинда қўшни Қозоғистон Республикасига турмушга чиққан опам оғир касаллик туфайли оламдан ўтди. Унинг уч нафар фарзанди бўлиб, энг кичиги эндигина икки ёшга тўлди. Турмуш ўртоғим билан маслаҳатлашиб шу жиянимни фарзандликка олишга қарор қилдик. Бунинг ҳуқуқий жиҳатдан иложи борми ?

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотга нималар киради?

 Уларнинг манбалари борми?

Шартнома нима?

Шартномага Фуқаролик кодексининг 353-моддасида таъриф берилган бўлиб икки ёки бир неча шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ва бекор қилиш хақидаги келишувга айтилади.

Мамлакатимизда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини жамоат жойларида истеъмол қилгани учун жазо чоралари кучайтирилган, деб эшитганман.

2015 йилнинг 29 декабрида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, кодекс янги, 561-модда билан тўлдирилди. Унга кўра, эндиликда чекиш тақиқланган жамоат жойларида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилган шахсга энг кам иш ҳақининг учдан бири миқдорида жарима солинади.

Қарз шартномаси бўйича ижро хати олиш учун нотариусга қандай ҳужжатларни тақдим этиш керак?
<p style="text-align: justify;"> Қарз шартномаси бўйича ижро хати олиш</p>

Нолойиқ меросхўрларни меросдан четлаштириш мумкинми?

Мерос қолдирувчини ёки эҳтимол тутилган меросхўрлардан бирортасини қасддан ўлдирган ёки уларнинг ҳаётига суиқасд қилган шахслар васият бўйича ҳам, қонун бўйича ҳам мерос олиш ҳуқуқига эга эмаслар.

Кимлар гаровга қўювчи бўлиши мумкин?

Қарздорнинг ўзи ҳам, учинчи шахс ҳам гаровга қўювчи бўлиши мумкин.

Фуқаролар ва юридик шахслар ўзларининг ҳуқуқларини вакиллари орқали ҳам амалга оширишлари мумкинми?

Ҳа. Ҳар бир фуқаро ёки юридик шахс зарурат туғилганида бошқа шахсни у ёки бу топшириқни бажариш учун вакил килиб тайинлаши мумкин.

ФҲДЁ органларининг фаолияти қандай тамойилларга асосланади?

ФҲДЁ органларининг фаолияти қонун устуворлиги, фуқароларнинг қонун билан муҳофаза қилинадиган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқаролик ҳолати далолатномалари қайд этилишини ва уларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни сир тутиш тамойилларига асосланади.

Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлиги ҳақида эшитган эдим.

Қонун қачондан бошлаб кучга киради?

Васийлик ва ҳомийликнинг ҳуқуқий асосларининг яратилиши?

Энг аввало, Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 2008 йил 16 апрелдаги Қонуни васийлик ва ҳомийликнинг ҳуқуқий асосларининг яратилишида муҳим пойдевор бўлди десак ҳеч муболаға бўлмайди.

Мен, Қашқадарё вилоятида яшайдиган танишимдан унинг автомашинасини сотиб олмоқчи эдим,

эшитишимга қараганда автомашина олди-сотди қилинаётганда автомашина тақиқда турган ёки турмаганлик ҳақида маълумотнома олиниши керак экан, ушбу масала юзасидан тушунтиришлар беришингизни ҳамда маълумотнома (тақиқ)нинг амал қилиш муддати ҳақида ҳам маълумот беришингизни сўрайман.

Мен оила аъзоларим билан биргаликда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи эдим. Уни қандай амалга оширишимиз мумкин?

Мамлакатимизда тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришни рағбатлантириш, уни қўллаб қувватлаш ҳамда ҳуқуқий ҳимоя қилиш масаласига доимий равишда эътибор қаратиб келинмоқда.

Ҳукумат портали ишга тушганидан хабардормиз.

 Лекин унинг вазифалари, порталдан қандай фойдаланишни яхши билмаймиз. Шу тўғрида маълумот берсангиз.

Мол-мулкка тақиқ қўйишдан мақсад нима?

Мол-мулкка тақиқ қўйиш, авваламбор мулкни қайтариш кафолатини таъминлаш тарзида амалга оширилиб, унда қарз берувчининг мулкни қайтариб олишига ишончини ошириш ва тақиққа қўйилган мулк қарзга нисбатан гарант бўлиб туриши қўзланади.

Ижтимоий шерикчилик нима ва унинг субъектлари кимлар?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шерикчилик тўғрисида” ги қабул қилинди ва мазкур қонунга кўра Ижтимоий шерикчилик – давлат органларинингННТ ва фуқаролик жамияти институтлари билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан тармоқ, ҳудудий дастурларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қонунларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасидаги ҳамкорликдир.

Кимлар меросхўр бўлиши мумкин?

Мерос очилган пайтда хаёт булган фуқаролар, шунингдек мерос қолдирувчининг хаётлик пайтида хомила холида булган ва мерос очилгандан кейин тирик туғилган болалари васият ва қонун буйича меросхур бўлишлари мумкин.

Мен фамилиямни ўзгартирмоқчи эдим, қаерга мурожаат этишим керак?

Фамилия исм ва ота исмини ўзгартириш ҳақидаги аризалар ариза берувчи ўн олти ёшга тўлгандан кейин у яшаб турган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан кўриб чиқилади.

Аудиторлик ташкилотларини тугатиш қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилади?

Аудиторлик ташкилотларини тугатиш Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги Қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатишва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сон қарори билан тасдиқланган Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида амалга оширилади.

Мен оила аъзоларим билан биргаликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи эдим.

Уни қандай амалга оширишимиз мумкин?

Эр ёки хотин қонун бўйича ворисликдан четлаштирилиши мумкинми?

Ҳа мумкин.

Мен лизингга автомашина сотиб олмоқчиман Лизинг шартномаси хақида тушунча берсангиз?

Лизинг-молия ижарасининг алохида тури булиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб сотиб олади ва уни шу шартномада белгиланган шартларда хақ эвазига эгалик килиш ва фойдаланиш учун лизинг олувчига ўн икки ойдан ортиқ муддатга беради.

Олди-сотди шартномаси нима?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 386-моддасида қуйдагича тариф берилган.

Танишим ҳозирги кунда чет давлатида вақтинчалик яшаб келмоқда.

Ўтган йили у эри билан қонуний никоҳдан ажрашишган. Эри никоҳдан ажрашганлиги ҳақида яшаш жойидаги ФҲДЁ бўлимидан никоҳдан ажралганлиги ҳақидаги гувоҳнома олган, танишим эса аксинча олмаган. Ҳозирги кунда танишим чет давлатида бўлганлиги сабабли нотариал тасдиқланган ишончнома асосида унинг ўрнига мен никоҳдан ажрашганлиги ҳақидаги гувоҳномани олишим мумкинми?

Кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва преференциялар тўғрисидаги маълумотларни қандй олиш мумкин?

Кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва преференцияларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикасининг интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрида эълон қилинади ҳамда доимий равишда янгилаб борилади.

Мен тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ниятидаман.

Шунга кўра, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари нималардан иборатлиги ҳақида тушунча берсангиз?

Тадбиркорлик субъектларига қайси турдаги имтиёзлар ва преференциялар мавжуд?

Ҳозирги кунда тадбиркорлик субъектларига қуйлайлик яратиш, уларнинг жадал ривожланишини таъминлаш мақсадида 70 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда 380 дан зиёд имтиёз ва преференциялар белгиланган.

Оталикдан маҳрум бўлган ота болага таъминот беришга ҳақлими?

Оила кодексининг 81-моддасига кўра, Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-она қайси болага нисбатан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлса, шу болага нисбатан бўлган қариндошлик фактига асосланган барча ҳуқуқлардан,

Юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари неча турга бўлинади?

Юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари уч турга бўлинади.

Халқаро шартномалар, конвенциялар ҳамда Ўзбекистон Республикаси меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг нисбати қандай амалга оширилади?

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ёки Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган конвенциясида ходимлар учун меҳнат тўғрисидаги қонунлар ёки бошқа норматив ҳужжатларга нисбатан имтиёзлироқ қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома ёки конвенциянинг қоидалари қўлланилади.

Миллий қонунчилигимда уй-жойни ижарага бериш шартномасининг қандай муддатлари кўрсатилган?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 612-моддасига кўра уй-жойни ижарага бериш шартномаси беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади.

Апостиль нима дегани?

Апостиль — ҳужжатни имзолаган сифатида иш кўрган шахснинг имзоси ҳақиқийлигини ва ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган Конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь)га мувофиқ расмий ҳужжатга чет элда фойдаланиш мақсадида қўйиладиган махсус штамп.

Отам ўзига тегишли уйни кенжа укамизга васият қилиб қолдирмоқчи. Шу масалада кимга мурожаат қилиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1126-моддасига асосан касалхоналар, госпиталлар, бошқа стационар даволаш муассасаларида даволанаётган ёки қариялар ва ногиронлар уйларида яшаб турган фуқароларнинг ана шу касалхоналар, госпиталлар ва бошқа даволаш муассасаларининг бош врачлари,

Васий ва ҳомийларни танлаш ва васийликка ёки ҳомийликка берилиши керак бўлган шахсларни ҳисобга олиш қандай амалга оширилади?

Қонунда васийлик ва ҳомийлик тушунчаларига изоҳ берилган бўлиб, унга кўра васийлик – ўн тўрт ёшга тўлмаган етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, шунингдек суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларни уларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жойлаштиришнинг ҳуқуқий шакли. Ҳомийлик ҳам васийлик каби бир хил тушунча, фақат у ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга қўлланилади.

Меҳнат қонунчилигида жамоа шартномасининг тушунчаси ва мақсади нималардан иборат?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 29-моддасида жамоа шартномаси – корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид

Бугунги кунда нечта нодавлат нотижорат ташкилотлари мавжуд?

2015 йил якунлари бўйича адлия органларидан 8400 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари тегишли тартибда рўйхатдан ўтиб фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ”Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан қонунчиликка бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

 Шу ўзгартиришлар ҳақида маълумот берсангиз?

Кейинги пайтларда ҳаётимизга электрон тижорат ибораси кириб келди. Унинг моҳияти нимада?

Ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда тузиладиган шартномага мувофиқ амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) олди-сотдиси электрон тижоратдир.

Меҳнат дафтарчаси сотиб олиш учун қаерга мурожаат қилишим лозим?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан 1998 йил 7 январда 8/04-01, 32/01-сон билан тасдиқланган Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 402, 1998 йил 29 январь) мувофиқ, ҳар бир корхона ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб, лекин штат жадвалида назарда тутилган ходимлар сонидан ошмаган ҳолда, меҳнат дафтарчалари сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Мен болалар шифохонасида ишлаймай. Ўзимга тегишли автомашинамни сотмоқчи эдим.

Лекин иш жойимни узоқ вақтга тарк этолмайман. Шунинг учун нотариусга телефон орқали олдиндан навбат олиб қўйишим мумкинми?

Такрорий гувоҳномалар бериш қайси меъёрий хужжатларга асосланади?

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 31 декабрда 2547-сон билан рўйхатга олинган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидалари” асосида ФҲДЁ органлари томонидан такрорий гувоҳномалар ва бошқа маълумотлар берилади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини бериш тартиби қандай?

 Нима учун улар тааллуқлилиги бўйича бошқа давлат органига юборилади?

Корхоналарни тугатиш учун нима асос бўлади?

Корхоналарни тугатиш учун: корхона муассислари (қатнашчилари)нинг қарори (ихтиёрий тугатиш);

Жамиятни ташкил этиш тартиби ва тамойиллари

Жамият тушунчасига шарҳ беринг?

Давлат ташкилотлари ёки давлат муассасаларига мурожаат қилмоқчи эдим. Ўзим хоҳлаган тилда мурожаат қилсам бўладими?

Агар мумкин бўлса, мурожаатим ўрганилгач, жавоб қайси тилда юборилади?

Республикамизда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият юритишлари учун қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд?

Нодавлат нотижорат ташкилот(ННТ)лари фуқаролик жамияти институтлари шаклларидан бири ҳисобланиб, бугунги куннинг энг долзарб мавзусига айланган, десак муболаға бўлмайди.

Яқинда юридик хизмат ходимларининг адлия органларида стажировка ўташ тартиби ҳақида эшитиб қолдим. Шу ҳақда қисқача маълумот берсангиз?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги буйруғи билан Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа давлат ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг адлия органларида стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Халқаро арбитраж судлари қарорларини тан олиш ва ижрога қаратишни тартибга солувчи миллий қонунчилик деганда нима тушунилади?

Халқаро арбитраж судлари қарорларини эътироф этиш ва ижрога қаратишнинг ҳуқуқий асослари деганда халқаро арбитраж судлари қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан таъминловчи, кафолатловчи ва тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар йиғиндиси тушунилади.

Электр энергияси тизимида чеклаш деганда нима тушунилади?

Электр энергияси тизимида чеклаш деганда электр энергияси етказиб бериш шартномасида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш оқибатида муайян вақт оралиғи давомида, шунингдек ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг электр тармоқларида форс-мажор ҳолатлар туфайли пайдо бўлган авария режимлари вақтида истеъмолчига шартномада белгиланган электр энергияси ва (ёки) қуввати етказиб бериш миқдорининг камайиши тушунилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш ким томондан олиб борилади?

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 2 ноябрдаги 170-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги тизимида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларининг 1-бандига мувофиқ қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш вазифаси:

Мен бундан қарийб 10 йил аввал Тошкент давлат педагогика университетига ўқишга кирган эдим.

Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ талабалар ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш, одатда, ёзги таътил даврида, тегишли курс (семестр)да ўқув машғулотлари бошланишига қадар амалга оширилади.

Автомототранспорт воситаларини хатлаш, бошқа шахсга беришни тақиқлаш ҳақида тушунча берсангиз?

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2006 йил 27 июндаги қўшма қарори билан тасдиқланган “Автомототранспорт воситаларини хатлаш, бошқа шахсга беришни тақиқлаш ва тақиқни олиб ташлаш, шунингдек автомототранспорт воситаларини хатлаш ва бошқа шахсга беришни тақиқлаш тўғрисидаги маълумотларнинг ҳужжатлаштирилган банкини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кучайтиришга қаратилган бўлиб, мазкур Низом талабларига кўра, суд, прокурор, терговчи ёки суриштирувчи, суд ижрочилари ҳамда давлат нотариал идораси нотариуслари автотранспорт воситаларини бегоналаштиришни тақиқлаш ва уни хатлаш ваколатига эга бўлган мансабдор шахслар тоифасига киради.

Мен бир фуқародан қарз олишим учун нималарни билишим керак?

Авваломбор қарз шартномаси деганимизда  Қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона шўъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналари ташкил этиши мумкинми?

Ўзбекистон Республикасининг “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига асосан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган шўъба корхоналар, филиаллар, шунингдек юридик шахс бўлмаган ваколатхоналар ва бошқа алоҳида бўлинмалар ташкил этиши мумкин.

“Репродуктив саломатлик” нима? Унинг мазмун ва моҳияти ҳақида тушунча берсангиз?

Юртимизда аҳолининг репродуктив саломатлигини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилган. 1993 йилда қабул қилинган “Туғиш ёшидаги аёлларни соғломлаштиришга оид долзарб чора-тадбирлар” номли регионал дастур доирасида биринчи марта, маълумот бериш ва хизматлар кўрсатиш йўли орқали замонавий контрацепция усулларини кенг миқёсда таъминлаш концепцияси тадбиқ этилган.

Мен кекса бир онахонга кўмаклашиб, озиқ овқат ва дори-дармон билан таъминлаб тураман.

Яқинда ушбу хизматларимни эътиборга олиб, қария уй-жойини менга қолдиришини билдирди. Айтингчи, ушбу фуқаро уй-жойни менга қолдириш ҳуқуқига эгами? Уни расмийлаштириш тартиби ҳақида маълумот берсангиз?

Васиятнома тушунчаси ва васиятномаларни тасдиқлаш тартиби бўйича маълумот берсангиз?

Фуқаронинг ўзига тегишли мол-мулкни ёки бу мол-мулкка нисбатан ҳуқуқини вафот этган тақдирда тасарруф этиш хусусидаги хоҳиш-иродаси васият деб эътироф қилинади.

Автомототранспорт воситасини тасарруф этиш ҳуқуқи билан ишончнома бераётган фуқаронинг эри йўқ бўлса нотариал ҳаракат қандай тартибда расмийлаштирилади ? Шу ҳақида тушунча берсангиз?

Агар кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасини тасарруф этиш ҳуқуқи билан ишончнома бераётган фуқаронинг эри ёки хотини йўқ бўлса (бева бўлса ёки бўйдоқ), бу ҳақда нотариусга ёзма ариза тақдим этади. Бунда, фуқаронинг эри (хотини) йўқлиги (бўйдоқ, бева эканлиги) нотариус томонидан аниқланади. Ушбу ҳолатни аниқлаш учун нотариусга фуқаронинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлари, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ўлим ҳақидаги гувоҳнома ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёхуд булар ҳақидаги далолатнома ёзувларидан кўчирмалар асос бўлади.

Нималарни васият қилиб қолдириш мумкин?

Мерос қолдирувчи ҳар қандай мол-мулк тўғрисидаги фармойишни ўз ичига оладиган васиятнома тузишга ҳақли.

Мен тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчиман. Бунинг учун тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтишим керак экан.
Мен тегишли ҳужжатларни интернет тармоғи орқали тақдим этишим, тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтиш жараёнини Интернет тармоғи орқали амалга оширишим мумкинми?

Молия-хўжалик фаолияти деганда нима тушунилади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги “Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида”ги 327-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1.2-бандига асосан корхоналарнинг маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ҳамда бухгалтерия-молия, ҳисоб-китоб ва товарга илова ҳужжатларини юритиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш фаолияти молия-хўжалик фаолияти деб ҳисобланади.

Васийлик ва ҳомийлик органларининг асосий вазифалариганималар киради?

Васийлик ва ҳомийлик органларининг асосий вазифаларига васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни ўз вақтида аниқлаш ва ҳисобга олиш, васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларнинг зарур ҳужжатларини тайёрлаш ва уларни жойлаштириш, васийликдаги ёки ҳомийликдаги ҳамда васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, васийлар ва ҳомийларнинг мажбуриятлари бажарилишини, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг таъминоти, уларга тарбия ва таълим бериш шароитларини, шунингдек мол-мулки бут сақланишини таъминлаш устидан назорат қилиш киради.

Менинг яқин қариндошим хорижий давлат ҳудудида вафот этган, уни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этиш тартиби қандай бўлади?

Хорижий давлат ҳудудида вафот этган шахсни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этишда кўмаклашиш тартиби “Дафн этиш ва дафн тўғрисида”ги қонунда белгиланган.

Тадбиркор бўлмоқчиман. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш қайси давлат органи томонидан амалга оширилади?

 Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майдаги “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги Қонунига кўра - Тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускор фаолиятдир.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисоби деганда нима тушунилади?

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисоби тўғрисидаги Низомнинг 1-бандига мувофиқ (рўйхат рақами 1856, 2008 йил 10 сентябрь) Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисоби ўз ичига ушбу ҳужжатларни марказлаштирилган тартибда йиғиш, ҳисобга олиш, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификатори асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга код бериш, тизимлаштирилган картотека юритиш, улар фондларининг назорат ҳолати ҳамда

Нотариус стажировкасини ташкил этиш тартиби ҳақида маълумот берсангиз.

Ўзбекистон Респуликаси Адлия вазирининг 2013 йил 14 октябрь куни “Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйруғига асосан, “Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида бир йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси стажёр бўлиши мумкин.

МЕН тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ниятидаман. Шунга кўра, тадбиркорлик субъ­ектларининг ҳуқуқлари нималардан иборатлиги ҳақида тушунча берсангиз?

— “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга асосан, тадбиркорлик фаолия­ти субъектлари қуйидагиларга ҳақли:

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий вазифалари.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий вазифалари нималардан иборат? Бу жараёнда қандай йўналишларда ишлар олиб борилади?

Маҳалладошимиз чет давлатга ишлаш мақсадида кетган эди, бироқ у ерда касаллиги туфайли вафот этган. Бундай ҳолатда унинг ўлими қандай тартибда расмийлаштирилади?

Чет элда вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ўлимини қайд этиш марҳум яшаб турган ёки ўлими содир бўлган жойдаги консуллик муассасаси томонидан амалга оширилади.

Вақтинчалик рўйxатга олиш тартибини тушунтириб беринг?

Вақтинча қайд этиш, шаxсининг ўзи белгилаган истиқомат жойида бўлиши даврида амалга оширилади.

Хайр-эҳсон ҳақида умумий тушунча берсангиз?

Умумфойдали мақсадларда қилинган ҳадя хайр-эҳсон ҳисобланади.

Мен коллеж ўқувчисиман. Яқиндан бизнинг коллеждан бир ўқувчини ўқишдан четлаштиришди. Коллеж ўқувчиси ҳам ўқишдан четлатилиши мумкинми?

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 367-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандига асосан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ўқувчилари қуйидаги ҳолларда ўқишдан четлаштирилиши мумкин:

Бола ҳуқуқлари давлат ҳимоясида мавзусида

САВОЛ-ЖАВОБЛАР

Ёз таътиллар даври, айтингчи ходимларга меҳнат таътили бериш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 143-моддасига асосан, йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун олти ой ишлагандан кейин берилади.

Хусусий корхонанинг раҳбари қариндошини кассир лавозимига ишга олиши мумкинми?

—Ха, раҳбар кассир лавозимига қариндошини ишга олиши мумкин.

ТОШКЕНТ шаҳрида доимий рўй­хат­да туриб яшасам-да, Гулистон шаҳрида 3 хонали квартирам бор, олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун кўчмас мулк жойлашган жойдаги нотариал идорага бормасдан уни қандай расмийлаштириш мумкин?

Қонуний никоҳдан ўтиш тартиби қандай?
Оила кодексининг 13-моддасида ФҲДЁ органларида қоқонуний никоҳдан ўтиш тартиби ёритилган бўлиб:

Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жойни бошқа шахсга бериш шартномасини тузиш тартиби ҳақида батафсил билмоқчи эдим.

Умрбод таъминлаш шарти билан уйни, квартирани бошқа шахсга бериш шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Нотариусларнинг касбий мажбуриятларини бажариши устидан қайси давлат органи назорат қилади?

Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги қонунининг 13 моддасига асосан нотариусларнинг ўз касбий мажбуриятларини бажариши устидан назоратни Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари амалга оширади.

Судда иш қўзғатишнинг процессуал тартиби

Фуқаролик ишлари бўйича судида фуқаролик ишлари қандай қўзғатилади?

Ҳуқуқшунос маслаҳатчилар ҳар неча йилда аттестациядан ўтишлари лозим?

Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги “Юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида” Низомни тасдиқлаш ҳақидаги 244-сонли қарорига асосан ҳуқуқшунос маслаҳатчилар 5 йилда бир маротаба ҳудудий адлия органларидан аттестациядан ўтишлари лозим.

Ўзбекистон Республикасига хорижий инвестицияларни жалб қилишга яратилган шарт-шароитлар

Бож тарифи тўғрисидаги Қонуннинг 33-моддаси ҳамда “Чет эл инвестициялари тўғрисида” ги Қонуннинг 12-моддасида устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши камида ўттиз уч фоиз бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил давомида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган мол-мулк бож ундиришдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда озод қилинади

Васийлик ва ҳомийлик тайинлаш тартиби ҳақида маълумот берсангиз?

Васийлик ва ҳомийлик ота-онанинг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни таъминлаш, уларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш, шунингдек, уларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоялаш мақсадида белгиланади.

Қандай тартибда фарзандликка олиш ҳаракати амалга оширилади?

Оила кодексининг 151-моддасига асосан, Фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни истаган шахсларининг (шахснинг) аризасига кўра, васийлик ва хомийлик органларининг фарзандликка олишнинг асослилиги ва фарзандликка олинаётган бола манфаатларига тўғри келиши ҳақидаги хулосаси ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан амалга оширилади.

ННТ тушунчаси?

 Ўзбекистон Республикаси “Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида”ги Конуннинг 2 моддасига асосан нодавлат нотижорат ташкилоти — жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир.

Қонунлардаги ҳаволаки нормаларни амалга ошириш механизми билан таъминлашнинг долзарб масалалари

Қонун ҳужжатларидаги моддаларда бошқа моддаларга ёки илгари қабул қилинган қонун ҳужжатларига ҳавола қилиш ёки нормаларнинг ўзаро боғлиқлигини кўрсатиш, яъни агар норманинг ўзида юриш-туриш, феъл атвор қоидалари белгиланган бўлмаса, шу қоидаларни ўзида мужассам этган бошқа нормага ҳавола этиш тушунилади. Нормалардаги ҳаволалар фақат амалдаги ва қонуний кучга кирган қонун ҳужжатларга кўрсатилиши мумкин.

Ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган фуқаро томонидан тузилган битим ҳақиқий ҳисобланадими?

Гарчи муомалага лаёқатли бўлса-да, бироқ битим тузиш вақтида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган ҳолатда бўлган фуқаро томонидан тузилган битим шу фуқаронинг ёки ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бундай битимни тузиш натижасида бузилган бошқа шахсларнинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Юридик шахс ҳақида тушунча берсангиз?

Ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади.

Гаровга қўйилган мол-мулкдан ундирувни амалга оширишнинг асослари нималардан иборат?

Гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.

Тадбиркорлик фаолиятимни янада ривожлантириш мақсадида ОАТБ “Микрокредит банк” Боёвут филиалидан кредит олмоқчи бўлиб, Янгиер шаҳрида жойлашган савдо дўконимни гаровга қўймоқчиман

Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 51-бандига асосан кўчмас мулкни гаровга(ипотекага) қўйиш тўғрисидаги шартнома шу мулк жойлашган ҳудуддаги нотариус томонидан тасдиқланиши лозим, Сиз ушбу масала билан Ширин шаҳар давлат нотариал идорасига мурожаат қилишингиз керак.

Мен лизингга автомашина сотиб олмоқчиман.Лизинг шартномаси ҳақида тушунча берсангиз?

Лизинг-молия ижарасининг алоҳида тури булиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб сотиб олади ва уни шу шартномада белгиланган шартларда хақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг олувчига ўн икки ойдан ортиқ муддатга беради.

Бошқа нотариал округда фаолият юритаётган нотариус муайян нотариал округда нотариал ҳаракатларни амалга ошириши мумкинми?

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари аниқ ҳолатларни ҳисобга олиб муайян нотариал округда нотариал ҳаракатларни амалга оширишни бошқа нотариал округда фаолият юритаётган нотариусга юклаши мумкин. Нотариусга мазкур нотариал округ доирасида иш жойи берилиши шарт.

Гаров қай ҳолларда бекор бўлади?

Фуқаролик кодексининг 283-моддасига кўра, қуйидаги ҳолларда гаров бекор бўлади:

гаров билан таъминланган мажбурият бекор бўлганида;

Пудрат шартномаси ҳақида умумий тушунча берсангиз?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади.

Нотариус ўз мижозига хизмат кўрсатишни рад этиши мумкинми? Бундай ҳолатда у рад этишининг сабабларини асослаб бериши керакми?

Нотариат тўғрисидаги Қонуннинг 38-моддасига кўра нотариус қуйидаги ҳолларда нотариал ҳаракатларни амалга оширишни рад этиши мумкин:

— бундай ҳаракатни амалга ошириш қонунга зид бўлса;

Жамиятда хуқуқий маданиятни юксалтиришда хуқуқий ахборотлар тизимининг ўрни ва вазифалари

Ҳуқуқийахборот тизими бу – ҳуқуқий ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга солинган жами ҳуқуқий ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситаларидир.

Касаба уюшмалари меҳнат низоларини кўриб чиқишда қандай ҳуқуқларга эга бўлади?

Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида” гиқонунининг 12-моддасига кўра

Яқинда нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун нотарусга мурожаат қилганимда у хизмат қилишини рад этди.Қандай ҳолатларда нотариус ўз мижозига хизмат кўрсатишни рад этиши мумкин ва у бунга ҳақлими?

Ўзбекистон Республикаси«Нотариат тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ бундай ҳолат 38-модда билан тартибга солинган. Унда айтиладики, нотариус қуйидаги ҳолларда нотариал ҳаракатларни амалга оширишни рад этиши мумкин

Яқинда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги

Илгари Фарзандликка олиш Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги қарори билан тасдиқланган “Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва болаларни оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисида” низом асосида болани фарзандликка олишни хоҳлаган шахсларнинг аризасига ва васийлик ва ҳомийлик органлари тавсиясига кўра туман, шаҳар ҳокими қарори билан амалга оширилган бўлса

Мева-сабзавотчилик ва узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг қайта ишлаш корхоналари ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ўзаро муносабатлари қандай амалга оширилади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 январдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3709-сон Фармонига асосанмева-сабзавотчилик ва узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг қайта ишлаш корхоналари

Нотариал харакатларнинг махфийлиги нима? 

Бу тушунча Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисидаги» қонунининг 6-моддаси мазмуни билан тартибга солинади, бунга кўра: «Нотариуснинг, нотариал ҳаракатларни амалга оширучи бошқа мансабдор шахсларнинг, шунингдек амалга оширилаётган нотариал ҳаракатлардан хизмат вазифасини бажариш муносабати билан хабардор бўлиб қолган шахсларнинг ўзларига маълум бўлган ахборотларни ошкор қилиши, шу жумладан меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ҳам ошкор қилиши тақиқланади». Бу моддада нотариус маълумотларни кимга ва қайси ҳолатларда бериши мумкинлиги тўғрисидаги банд ҳам бор

Ишдан қўшимча таътиллар олиши мумкинми?

Қўшимча таътиллар:

меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишларда банд бўлган ходимларга;

оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида иш бажараётган ходимларга;

Мамлакатимизда ташкил этилган эркин индустриал-иқтисодий зоналар ҳақида маълумот беринг?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 декабрдаги Фармонига асосоан Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона, 2012 йил 13 апрелдаги Фармонига асосан «Ангрен» махсус индустриал зонаси ҳамда 2013 йил 18 мартдаги Фармонига асосан «Жиззах» махсус индустриал зонаси ташкил этилган.

Ўзбекистонда дин ва давлат муносабати, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар

Республикамизда дин ва давлат муносабати, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар фаолият юритиши бўйича ҳуқуқий асосан яратилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”г

Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар қандай шаклларда амалга оширилади?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 791-моддасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари, аккредитивлар, чеклар, инкассо бўйича, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа шаклларда амалга оширилиши мумкинлиги назарда тутилган.

Норма ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштиришда адлия органларининг вазифа ва функциялари нималардан иборат?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга биноан мамлакатимизда норма ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштириш йўналишида Адлия вазирлиги зиммасига давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмаларининг норма ижодкорлиги фаолиятини

Маъмурий ножўя ҳаракат деганда нима тушунилади ва унинг оқибатлари нимага олиб келади?

Маъмурий ножўя ҳаракат деганда жамоатга тажовуз қилувчи ғайриқонуний хавфли ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган пайтда ўн олти ёшга тўлган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилади ва маъмурий жазонинг турларига қуйидагилар киради

Болаларга таъминот беришда ота-она мажбуриятлари тенгми?

Жавоб:Вояга етмаган болаларига алимент тўлаш ва уларга таъминот беришда ота-онанинг мажбуриятлари тенгдир. Вояга етган, меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот беришда ота-онанинг мажбуриятлари тенгдир.

Корхоналарни ихтиёрий тугатишда қонун ҳужжатларининг такомиллаштирилиши

Корхоналарни ихтиёрий тугатиш қайси қонун ҳужжатлари асосида тартибга солинади?

Мен лизингга автомашина сотиб олмоқчиман. Лизинг шартномаси хақида тушунча берсангиз?

Лизинг-молия ижарасининг алоҳида тури бўлиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб сотиб олади ва уни шу шартномада белгиланган шартларда хақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг олувчига ўн икки ойдан ортиқ муддатга беради.

Қандай орган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари деб эътироф этилади?

“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида” (янги таҳрирда)ги қонунининг 8-моддасига асосан, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар, шунингдек шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ҳамда овуллардаги маҳаллалар фуқаролар йиғинлари (бундан буён матнда фуқаролар йиғини деб юритилади) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидир.

Тадбиркор бўлмоқчиман

Бунинг учун..."

— Мен 5 000 000 сўм устав фонди билан Тошкент шаҳрида корхона ташкил қилмоқчиман. Бунинг учун қаерга учрашим ва қандай ҳужжатлар тақдим қилишим керак бўлади?

Фаолиятим давомида кўплаб ҳуқуқий ҳужжатлари билан ишлашга тўғри келади.

Шу ўринда қонун ҳужжатлари ўзи нима, у қандай қабул қилинади деган саволлар туғилиши табиий. Шулар ҳақда бироз маълумот берсангиз.

Фаолиятни текшириш беш йилда бир марта

“Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг аҳамияти нимада?

Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш

Ўриндошлик асосида бошқа ташкилотга ишга кираётган шахслар қайси ҳужжатларни топширади?

Хорижий инвестиция иштирокидаги корхона ташкил этиш ва тугатиш

Тошкент шаҳрида хорижий инвестиция иштирокидаги корхона ташкил этганимга бир йил бўлди. Аммо, ҳозирги кунга қадар корхона устав фондини тўлиқ шакллантиришга имкон бўлмади. Менга уни шакллантириш учун қўшимча муддат керак. Бундай вазиятда мен кимга мурожаат қилишим керак?

Риэлторлик фаолияти тўғрисида

Риэлторлик фаолияти тўғрисида кўп эшитганман. Бу қандай фаолият. Ушбу фаолият қандай қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади?

ДАВЛАТ БОЖИ ҚАНДАЙ УНДИРИЛАДИ?

Давлат божини ундириш тартиби Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги қонуни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрда қабул қилинган “Давлат божи ставкалари тўғрисида”ги карорига мувофиқ амалга оширилади.

Айтинг-чи, чет эл фуқароси Ўзбекистон фуқароси билан қандай тартибда никоҳдан ўтиши мумкин?

— Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар оилавий муносабатларда мамлакатимиз фуқаролари билан бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга эканликлари Оила кодексининг 234-моддасида ўз аксини топган.

Адвокатура соҳаси бўйича

Ким адвокат бўлиши мумкин?

Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш

Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун қанча миқдорда давлат божи тўланади?

Фуқаро вафот этганидан сўнг ундан қолган мол-мулклари меросхўрлар ўртасида қандай тақсимланади?

Нотариус мерос очилганлиги хакидаги хабарни олгач, бу хакда турар жойи ва иш жойини маълум булган меросхурларни хабардор килиши шарт.

Мен лизингга автомашина сотиб олмоқчиман Лизинг шартномаси хақида тушунча берсангиз?

Лизинг-молия ижарасининг алоҳида тури булиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб сотиб олади ва уни шу шартномада белгиланган шартларда хақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг олувчига ун икки ойдан ортик муддатга беради.

Оилавий тадбиркорлик деганда нима тушунилади?

“Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддасига мувофиқ оилавий тадбиркорлик оила аъзолари томонидан таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олиш мақсадида амалга ошириладиган ташаббускорлик фаолият бўлиб, ўз иштирокчиларининг ихтиёрийлигига асосланади.

Қандай васиятномалар ва ишончномалар нотариал тасдиқланган васиятномалар ва ишончномаларга тенглаштирилади ?

Фуқаролик кодексининг 136 ва 1126-моддалари ҳамда «Нотариат тўғрисида»ги Қонуннинг 26-моддасига муфовиқ, қуйидагилар нотариал тасдиқланган васиятномалар ва ишончномаларга тенглаштирилади:

Ҳадя шартномаси ва уни тузиш тартиби ҳақида

Савол- Ҳадя қандай тартибда берилади?


Сизнинг саволингиз 1 - 132 из 132
Начало | Пред. | 1 | След. | Конец По стр.