Олди-сотди шартномаси нима?

Ф.Ибрагимов,  Гулистон шаҳри

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 386-моддасида қуйдагича тариф берилган.

Жумладан, Олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунда қимматли қоғозлар ва валюта қимматликларининг олди-сотдисига доир махсус қоидалар белгиланган бўлмаса, уларни олиш-сотишга нисбатан ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар қўлланади. Ушбу Кодексда ёки бошқа қонунда назарда тутилган ҳолларда айрим турдаги товарларни олиш-сотишнинг ўзига хос жиҳатлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Савол: Рента шартномаси нима?

Ф.Ибрагимов, Гулистон шаҳри.

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 512-моддасида қуйдагича тариф берилган.

Рента шартномасига мувофиқ бир тараф (рента олувчи) кўчмас ёки кўчар мол-мулкни бошқа тарафга (рента тўловчига) беради, рента тўловчи эса олинган мол-мулк ўрнига рента олувчига вақти-вақти билан белгиланган пул суммаси ёки уни таъминлаш учун бошқа шаклда маблағ бериш тарзида рента тўлаш мажбуриятини олади.

Рента шартномасига мувофиқ рентани муддатсиз (доимий рента) ёки рента олувчи ҳаёт бўлган муддат мобайнида тўлаш (умрбод рента) мажбуриятини белгилашга йўл қўйилади. Умрбод рента фуқарони ўз қарамоғига олган ҳолда умрбод таъминлаш шарти билан белгиланиши мумкин.

Саволларга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси катта маслаҳатчиси И.Юлдашев жавоб берди. 


Рўйҳатга қайтиш