Ижтимоий шерикчилик нима ва унинг субъектлари кимлар?

Д.Исмаилова, Гулистон шаҳри

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шерикчилик тўғрисида” ги қабул қилинди ва мазкур қонунга кўра Ижтимоий шерикчилик – давлат органларининг ННТ ва фуқаролик жамияти институтлари билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан тармоқ, ҳудудий дастурларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қонунларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасидаги ҳамкорликдир.

Субъектлари – давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар (фондлар, жамғармалар, уюшмалар, бирлашмалар) ҳамда фуқаролик жамияти институтлари (сиёсий партиялар).

Савол: Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шерикчилик тўғрисида”гиқонуннинг асосий мақсади нималардан иборат?

Д.Исмаилова, Гулистон шаҳри

Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шерикчилик тўғрисида” ги қонунининг асосий мақсадларидан бири албаттадавлат органларининг нодавлат, нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қонунларни ишлаб чиқишда ҳамкорлигини янада кўчайтириш ва давлатимиз ривожини таъминлашдан иборат.

Савол: Ўзбекистон Республикаси “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни асосида давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашни қандай усуллари мавжуд?

Д.Ганиев, Гулистон шаҳри

Жавоб: Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги усуллари қўйидагилардан иборат:

- давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни эълон қилиш (чоп этиш);

- давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни уларни расмий веб-сайтларида жойлаштириш ва янгилаб бориш;

- давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ҳамма кириш мумкин бўлган хоналарга ва жойларга жойлаштириш ҳамда янгилаб бориш;

- давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив фондлари орқали тақдим этиш;

- давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлиши учун шароитлар яратиш;

- ахборотдан фойдаланувчиларнинг сўрови асосида уларга давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида оғзаки ва ёзма шаклда (шу жумладан электрон ҳужжат шаклида) ахборот тақдим этиш.

Савол: Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровларни кўриб чиқиш муддатлари қанча?

Д.Ганиев, Гулистон шаҳри

Жавоб: Муддатлари қуйидагилардан иборат:

Ахборотдан фойдаланувчиларнинг сўрови рўйҳатдан ўтказилган кундан эътиборан кўпи билан 15 кунлик муддатда кўриб чиқилиши керак.

Оммавий ахборот воситасининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир, шунингдек мансабдор шахсларнинг интервьюсини ташкил этиш тўғрисидаги сўровни кўпи билан 7 кунлик муддатда кўриб чиқилади.

Агар ахборотдан фойдаланувчиларнинг сўровини кўриб чиқиш давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ваколатига кирмаса, сўров сўралаётган ахборотни тақдим этиш ваколатига киритилган органга рўйҳатга ўтказилган кундан эътиборан 3 иш куни ичида юборилади, ахборотдан фойдаланувчи эса бу ҳақда хабардор қилинади.

Агар чоп этилган, веб-сайтга қўйилган ёки оммавий ахборот воситасида эълон қилинган ахборотлар сўралган тақдирда, сўровчига уни олиш тўғрисида йўлланма (веб-сайитга кириш коди ва хаказо) берилади.

Ахборот олувчининг сўрови бўйича тегишли маълумотларни мурожаат қилинган давлат бошқаруви органи ёки давлат ҳокимияти органидан олиш имкони бўлмаган тақдирда, ахборот олувчига 3 кунлик муддат ичида маълум қилинади.

Савол: Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти тўғрисида”ги Қонунида ахборотдан фойдаланувчилар деган ибора қўлланилган, улар кимлар?

Д.Ганиев, Гулистон шаҳри

Жавоб: Ахборотдан фойдаланувчилар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл фуқаролари ва мамлакатимиздаги ҳамда чет элдаги оммавий ахборот воситалари ахборотдан фойдаланувчилар бўлиши мумкин.

Савол: Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти тўғрисида” ги Қонунида ахборотдан фойдаланувчилар қандай ахборотлар олиш ҳуқуқига эга?

Д.Ганиев, Гулистон шаҳри

Жавоб: Қонунга мувофиқ ҳар бир ахборотдан фойдаланувчилар давлат сирлари ва бошқа қонун билан ахборот олиш ҳуқуқи чеклаб қўйилган ҳолатлардан ташқари барча ахборотларни олиш ҳуқуқига эгадирлар. Яъни,бўш иш ўринлари, давлат бошқаруви органи ёки давлат ҳокимияти органининг кўрсатгичлари, уларнинг раҳбарлари тўғрисидаги маълумотлар ва хаказо.

Саволларга Гулистон шаҳар 4-сон ДНИ нотариуси  Набижон Бадалов жавоб берди.


Рўйҳатга қайтиш