Эр ёки хотин қонун бўйича ворисликдан четлаштирилиши мумкинми?

А.АбдурахмановГулистон шаҳри

Жавоб: Ҳа мумкин. Агарда мерос қолдирувчи билан тузилган никоҳ мерос очилгунга қадар амалда бекор бўлган бўлса ва мерос очилгунга қадар камида беш йил мобайнида эр-хотин алоҳида-алоҳида яшаганликлари исботланса, суднинг қарори билан эр (хотин) қонун бўйича ворисликдан четлаштирилиши мумкин, меросдан мажбурий улуш ҳуқуқи асосида мерос олиш бундан мустасно.

Савол: Меросхўр меросдан воз кечиш ҳуқуқига эгами?

О.БурхоновГулистон шаҳри

Жавоб: Ҳа. Меросхўр қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда меросдан воз кечиш ҳуқуқига эга. Меросхўр ўзининг ворисликка чақирилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб олти ой ичида меросдан воз кечишга ҳақли. Узрли сабаблар бўлган тақдирда бу муддат суд томонидан кўпи билан икки ойга узайтирилиши мумкин.

Саволларга Гулистон шахар 5-сон ДНИ нотариуси Ф.Джурабаева жавоб берди.


Рўйҳатга қайтиш