Мен фамилиямни ўзгартирмоқчи эдим, қаерга мурожаат этишим керак?

И.Алиев, Мирзаобод тумани

Жавоб: Фамилия исм ва ота исмини ўзгартириш ҳақидаги аризалар ариза берувчи ўн олти ёшга тўлгандан кейин у яшаб турган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан кўриб чиқилади.

Савол: Фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш тўғрисидаги аризалар қандай асосларга кўра кўриб чиқилади?

И.АлиевМирзаобод тумани

Жавоб: Фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш тўғрисидаги аризалар: “Давлат тили ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 15- моддасига биноан агар фамилия, исм ва ота исми эшитилишида ёқимсиз бўлса;

агар фамилия, исм ва ота исми миллатига тўғри келмаса; ҳоҳишга қараб никоҳгача бўлган фамилияга (никоҳда турган даврида ҳам,никоҳдан ажратилган кейин ҳам) қайтишда, бир хил фамилияда бўлиш истаги пайдо бўлганда(агар никоҳ тузиш пайтида эр-хотин умумий фамилия танламаган бўлса ФҲДЁ органи томонидан узрли деб топилган бошқа асосларга кўра кўриб чиқилади.

Фамилия,исм,ота исмини ўзгартириш тўғрисидаги ариза 45 кун мобайнида кўриб чиқилади.

Фамилия, исм, ота исми ўзгартирилгандан сўнг эски гувоҳномалар ФҲДЁ га топширилади ва янги гувоҳномалар берилади.

Савол: Фамилия, исм ота исмини ўзгартириш тўғрисидаги аризага қандай хужжатлар илова қилинади?

И.АлиевМирзаобод тумани

Жавоб: Фамилия, исм, ота исмини ўзгартиришга қуйидагилар :

а) ариза берувчининг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси;

б) агар ариза берувчи никоҳда турган бўлса у ҳолда никоҳ тузилганлиги хақидаги гувоҳномаси, агар никоҳдан ажратилган бўлса – никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳномаси;

в) агар ариза берувчининг вояга етмаган болалари бўлса у ҳолда болаларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномалари,

г) ариза берувчининг паспортидан ёки шахсини тасдиқловчи бошқа хужжатидан кўчирма ;

д) агар ариза берувчи вояга етмаган ёки суд қарори билан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, у ҳолда ота онасининг ёхуд васий ёки ҳомийнинг аризаси ;

е) 1 дона (3х4ўлчамли ) фотосурат илова қилинади.

Саволларга Мирзаобод туман ФҲДЁ бўлими  мудири Д.Набиева жавоб берди. 


Рўйҳатга қайтиш