Мен лизингга автомашина сотиб олмоқчиман Лизинг шартномаси хақида тушунча берсангиз?

С.Солиева, Янгиер шаҳри

Жавоб: Лизинг-молия ижарасининг алохида тури булиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб сотиб олади ва уни шу шартномада белгиланган шартларда хақ эвазига эгалик килиш ва фойдаланиш учун лизинг олувчига ўн икки ойдан ортиқ муддатга беради. Келажакда лизинг олувчига лизинг буйича топшириш мақсадида мол-мулкни ўзига мулк қилиб олувчи шахс лизинг берувчи деб тан олинади. Эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг объектини оладиган шахс лизинг олувчи деб хисобланади. Лизинг берувчи лизинг объектини кимдан олаётган булса, шу шахс сотувчи деб эътироф этилади. Лизинг берувчи мол-мулкни бўлажак фойдаланувчидан сотиб олган тақдирда ёхуд лизинг берувчи келажакда мол-мулкни сотувчига лизинг бўйича топшириш учун ундан шу мол-мулкни сотиб олиш мақсадида уни маблағ билан таъминлаган тақдирда бир шахснинг ўзи хам лизинг олувчи, хам сотувчи бўлишига йул кўйилади

Савол: Лизинг шартномаси бўйича олинган нарса сифатсиз чиқса ким жавобгар бўлади?

С.Солиева,  Янгиер шаҳри

Жавоб: Лизинг олувчи лизинг шартномасининг нарсаси бўлган мол-мулкни сотувчига сотувчи билан лизинг берувчи ўртасида тузилган олди-сотди шартномасидан келиб чикадиган талабларни, хусусан мол-мулкнинг сифати ва бутлиги, уни етказиб бериш муддатлари хақидаги талабларни ва шартнома сотувчи томонидан зарур даражада бажарилмаётган бошқа ҳоллардан келиб чиқадиган талабларни қўйишга хақли. Бунда лизинг олувчи, мазкур мол-мулкнинг олди-сотди шартномасидаги тарафлардан бири бўлгани каби, сотиб олувчи учун назарда тутилган ҳуқуқларга эга бўлади ва мажбуриятларни ўз зиммасига олади (сотиб олинган мол-мулк хақини тўлаш мажбурияти бундан мустасно). Бироқ лизинг олувчи сотувчи билан олди-сотди шартномасини лизинг берувчининг розилигисиз бекор қила олмайди. Сотувчи билан бўладиган муносабатларда лизинг олувчи ва лизинг берувчи солидар кредиторлар бўладилар. Агар лизинг шартномасида бошқ ача тартиб назарда тутилган булмаса, лизинг берувчи олди-сотди шартномасидан келиб чиқадиган талабларнинг сотувчи томонидан бажарилиши учун лизинг олувчи олдида жавобгар бўлмайди, сотувчи танлаш бўйича жавобгарлик лизинг берувчининг зиммасида бўлган холлар бундан мустасно. Сотувчини лизинг берувчи танлаган тақдирда, лизинг олувчи олди-сотди шартномасидан келиб чиқадиган талабларни ўз хохишига қараб, солидар жавобгар бўлган мол-мулк сотувчи олдига хам лизинг берувчи олдига хам қўйишга хақли.

Савол: Ер лизинг объекти булиши мумкинми?

С.Солиева, Янгиер шаҳри

Жавоб: Истеъмол қилинмайдиган, тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган ҳар кандай ашёлар лизинг объекти бўлиши мумкин, ер участкалари ва бошка табиат объектлари бундан мустасно.

Саволларга Янгиер шаҳар 2-сон ДНИ нотариуси А.Мансуров жавоб берди. 


Рўйҳатга қайтиш