Апостиль нима дегани?

И.Холматов, Сирдарё тумани

Жавоб: Апостиль — ҳужжатни имзолаган сифатида иш кўрган шахснинг имзоси ҳақиқийлигини ва ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган Конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь)га мувофиқ расмий ҳужжатга чет элда фойдаланиш мақсадида қўйиладиган махсус штамп.

Савол: Апостиль қўйиш муддати қанча?

С.Каримов, Гулистон шаҳар

Жавоб: Расмий ҳужжатга апостиль қўйиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати имзо намунасини ва апостиль қўйиш учун тақдим этилган расмий ҳужжатни имзолаган аниқ мансабдор шахснинг имзо қўйиш ҳуқуқига ваколатларини тасдиқлаш ва (ёки) ҳужжат чиқадиган ташкилотнинг муҳри босма изи намунасини талаб қилиш зарур бўлмаган тақдирда ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 5 иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак. Имзо намунасини ва апостиль қўйиш учун тақдим этилган расмий ҳужжатни имзолаган аниқ мансабдор шахснинг имзо қўйиш ҳуқуқига ваколатларини тасдиқлаш ва (ёки) расмий ҳужжат чиқадиган ташкилот муҳри босма изи намунасини талаб қилиш зарур бўлган тақдирда расмий ҳужжатга апостиль қўйиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати 20 иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.

Савол: Апостил қўйиш учун қандай ҳужжатлар тақдим этилади ва неча сўм давлат божи тўланади?

Т.Саидов, Оқолтин тумани

Жавоб: Апостиль қўйиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Ариза берувчи берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

Расмий ҳужжатлар апостиль қўйиш учун асл нусхаларда ёки ариза ерувчининг хоҳишига кўра нотариал тасдиқланган нусхаларда қабул қилинади.

Апостиль: чет элда Ўзбекистон Республикасининг элчихоналари ёки консуллик муассасалари томонидан содир этилган ҳужжатларга; тижорат ёки божхона операцияларига тўғридан-тўғри алоқадор бўлган ҳужжатларга; паспортга, ҳарбий билетга қўйилмайди.

Саволларга Сирдарё туман 1-сон ДНИ нотариус  ёрдамчиси Озода Шамсиддинова жавоб берди.  


Рўйҳатга қайтиш