Кимлар меросхўр бўлиши мумкин?

О.Бурхонов, Гулистон шаҳар

Мерос очилган пайтда хаёт булган фуқаролар, шунингдек мерос қолдирувчининг хаётлик пайтида хомила холида булган ва мерос очилгандан кейин тирик туғилган болалари васият ва қонун буйича меросхур бўлишлари мумкин. Мерос очилган пайтда тузилиб бўлган юридик шахслар, шунингдек давлат ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари хам васият буйича меросхур булишлари мумкин.

Савол: Мархум хеч қандай васиятнома қолдирмаган булса, унинг қариндошлари муросхўр була оладиларми?

О.Бурхонов, Гулистон шаҳар

Жавоб: Бундай холларда мархумнинг қариндошлари - болалари, эри (хотини) ва ота-онаси, туғишган хамда она-(ота) бир ота (она) бошқа ака-укалари ва опа-сингиллари, бобоси ва бувиси, амакиси, тоғаси, аммаси ва холаси ва бошқа олтинчи даражагача булган меросхурлари навбати билан меросхурликка чақириладилар.

Шунингдек, қонун буйича ворисликда фарзандликка олинган шахс ва унинг авлодлари бир тарафдан фарзандликка олувчи шахс ва унинг қариндошларига, иккинчи тарафдан туғишган қариндошларга тенглаштириладилар. Фарзандликка олинганлар ва уларнинг авлодлари фарзандликка олинган шахснинг ота-онаси хамда бува-бувилари, ака-укалари, опа-сингиллари вафот этганидан кейин қонун буйича мерос олмайдилар. Фарзандликка олинган шахснинг ота-онаси хамда бува-бувилари, ака-укалари, опа-сингиллари фарзандликка олинган шахс ва унинг авлодлари вафот этганидан кейин қонун буйича мерос олмайдилар. Қонун буйича ворисларнинг хар бир навбати аввалги навбатдаги меросхурлар булмаган, меросдан четлаштирилган, меросни қабул қилмаган ёхуд ундан воз кечган тақдирда ворислик хуқуқига эга булади.

Саволларга Гулистон шахар 5-сон ДНИ нотариуси Ф.Джурабаева жавоб берди


Рўйҳатга қайтиш