Хусусий корхонанинг раҳбари қариндошини кассир лавозимига ишга олиши мумкинми?

—Ха, раҳбар кассир лавозимига қариндошини ишга олиши мумкин.

ТОШКЕНТ шаҳрида доимий рўй­хат­да туриб яшасам-да, Гулистон шаҳрида 3 хонали квартирам бор, олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун кўчмас мулк жойлашган жойдаги нотариал идорага бормасдан уни қандай расмийлаштириш мумкин?

Қонуний никоҳдан ўтиш тартиби қандай?
Оила кодексининг 13-моддасида ФҲДЁ органларида қоқонуний никоҳдан ўтиш тартиби ёритилган бўлиб:

Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жойни бошқа шахсга бериш шартномасини тузиш тартиби ҳақида батафсил билмоқчи эдим.

Умрбод таъминлаш шарти билан уйни, квартирани бошқа шахсга бериш шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Нотариусларнинг касбий мажбуриятларини бажариши устидан қайси давлат органи назорат қилади?

Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги қонунининг 13 моддасига асосан нотариусларнинг ўз касбий мажбуриятларини бажариши устидан назоратни Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари амалга оширади.

Судда иш қўзғатишнинг процессуал тартиби

Фуқаролик ишлари бўйича судида фуқаролик ишлари қандай қўзғатилади?

Ҳуқуқшунос маслаҳатчилар ҳар неча йилда аттестациядан ўтишлари лозим?

Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги “Юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида” Низомни тасдиқлаш ҳақидаги 244-сонли қарорига асосан ҳуқуқшунос маслаҳатчилар 5 йилда бир маротаба ҳудудий адлия органларидан аттестациядан ўтишлари лозим.

Ўзбекистон Республикасига хорижий инвестицияларни жалб қилишга яратилган шарт-шароитлар

Бож тарифи тўғрисидаги Қонуннинг 33-моддаси ҳамда “Чет эл инвестициялари тўғрисида” ги Қонуннинг 12-моддасида устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши камида ўттиз уч фоиз бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил давомида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган мол-мулк бож ундиришдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда озод қилинади

Васийлик ва ҳомийлик тайинлаш тартиби ҳақида маълумот берсангиз?

Васийлик ва ҳомийлик ота-онанинг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни таъминлаш, уларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш, шунингдек, уларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоялаш мақсадида белгиланади.

Қандай тартибда фарзандликка олиш ҳаракати амалга оширилади?

Оила кодексининг 151-моддасига асосан, Фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни истаган шахсларининг (шахснинг) аризасига кўра, васийлик ва хомийлик органларининг фарзандликка олишнинг асослилиги ва фарзандликка олинаётган бола манфаатларига тўғри келиши ҳақидаги хулосаси ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан амалга оширилади.

ННТ тушунчаси?

 Ўзбекистон Республикаси “Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида”ги Конуннинг 2 моддасига асосан нодавлат нотижорат ташкилоти — жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир.

Қонунлардаги ҳаволаки нормаларни амалга ошириш механизми билан таъминлашнинг долзарб масалалари

Қонун ҳужжатларидаги моддаларда бошқа моддаларга ёки илгари қабул қилинган қонун ҳужжатларига ҳавола қилиш ёки нормаларнинг ўзаро боғлиқлигини кўрсатиш, яъни агар норманинг ўзида юриш-туриш, феъл атвор қоидалари белгиланган бўлмаса, шу қоидаларни ўзида мужассам этган бошқа нормага ҳавола этиш тушунилади. Нормалардаги ҳаволалар фақат амалдаги ва қонуний кучга кирган қонун ҳужжатларга кўрсатилиши мумкин.

Ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган фуқаро томонидан тузилган битим ҳақиқий ҳисобланадими?

Гарчи муомалага лаёқатли бўлса-да, бироқ битим тузиш вақтида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган ҳолатда бўлган фуқаро томонидан тузилган битим шу фуқаронинг ёки ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бундай битимни тузиш натижасида бузилган бошқа шахсларнинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Юридик шахс ҳақида тушунча берсангиз?

Ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади.

Гаровга қўйилган мол-мулкдан ундирувни амалга оширишнинг асослари нималардан иборат?

Гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.

Тадбиркорлик фаолиятимни янада ривожлантириш мақсадида ОАТБ “Микрокредит банк” Боёвут филиалидан кредит олмоқчи бўлиб, Янгиер шаҳрида жойлашган савдо дўконимни гаровга қўймоқчиман

Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 51-бандига асосан кўчмас мулкни гаровга(ипотекага) қўйиш тўғрисидаги шартнома шу мулк жойлашган ҳудуддаги нотариус томонидан тасдиқланиши лозим, Сиз ушбу масала билан Ширин шаҳар давлат нотариал идорасига мурожаат қилишингиз керак.

Мен лизингга автомашина сотиб олмоқчиман.Лизинг шартномаси ҳақида тушунча берсангиз?

Лизинг-молия ижарасининг алоҳида тури булиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб сотиб олади ва уни шу шартномада белгиланган шартларда хақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг олувчига ўн икки ойдан ортиқ муддатга беради.

Бошқа нотариал округда фаолият юритаётган нотариус муайян нотариал округда нотариал ҳаракатларни амалга ошириши мумкинми?

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари аниқ ҳолатларни ҳисобга олиб муайян нотариал округда нотариал ҳаракатларни амалга оширишни бошқа нотариал округда фаолият юритаётган нотариусга юклаши мумкин. Нотариусга мазкур нотариал округ доирасида иш жойи берилиши шарт.

Гаров қай ҳолларда бекор бўлади?

Фуқаролик кодексининг 283-моддасига кўра, қуйидаги ҳолларда гаров бекор бўлади:

гаров билан таъминланган мажбурият бекор бўлганида;

Пудрат шартномаси ҳақида умумий тушунча берсангиз?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади.


Сизнинг саволингиз 81 - 100 из 132
Начало | Пред. | 3 4 5 6 7 | След. | Конец Все