Тадбиркорлик фаолиятимни янада ривожлантириш мақсадида ОАТБ “Микрокредит банк” Боёвут филиалидан кредит олмоқчи бўлиб, Янгиер шаҳрида жойлашган савдо дўконимни гаровга қўймоқчиман

Ушбу масала билан Боёвут туман давлат нотариал идорасига мурожаат қилишим мумкин-ми?

Д.Миршаева, Мирзаобод тумани

Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 51-бандига асосан кўчмас мулкни гаровга(ипотекага) қўйиш тўғрисидаги шартнома шу мулк жойлашган ҳудуддаги нотариус томонидан тасдиқланиши лозим, Сиз ушбу масала билан Ширин шаҳар давлат нотариал идорасига мурожаат қилишингиз керак.

Транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасида яшаш жойим Тошкент вилояти, Бекобод шаҳри деб кўрсатилган, Тошкент шаҳрида автомашинамни олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун нотариал идорага мурожаат қилганимда, автомашинам тақиқда туриш ёки турмаслиги ҳақида маълумотномани тақдим қилишимни сўрашди, ушбу маълумотномани қаердан олишим мумкин.

Б.Таваккалов, Сардоба тумани

Сиз ушбу маълумотномани “Автомототранспорт воситаларини хатлаш, бошқа шахсга беришни тақиқлаш ва тақиқни олиб ташлаш, шунингдек автомототранспорт виситаларини хатлаш ва бошқа шахсга беришни тақиқлаш тўғрисидаги маълумотларнинг ҳужжатлаштирилган банкини юритувчи Тошкент вилояти, Бекобод шаҳар нотариал идорасидан олишингиз мумкин.

Саволларга Сирдарё туман 4-сонли ДНИ нотариуси Комилжон Хушваков жавоб берди


Рўйҳатга қайтиш