Yangiliklar
Бу ёруғ дунёда босиб ўтган ҳар бир қадамимиз ўлчовли, умр тарозиси билан ўлчанган. Кимлардир ўзидан сўнг ёрқин из қолдириб, яхши амаллари билан халқ ёдида қолса, кимдир ҳаётда изсиз йўқолади, тарих унинг борлигини ҳам билмайди. Дадабоев Тўлан Турсунович халқ орасида алоҳида ҳурмат ва эътибор қозонган инсонлардан эди.
САВОЛ: Автотранспорт воситасини белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб бошқарганим учун менга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари миқдорида маъмурий жавобгарлик белгиланди. Ҳозирги пайтда молиявий аҳволим яхши эмас. Моддий қийинчиликларга дуч келмоқдаман. Шунга кўра, суд томонидан менга енгилроқ жазо тайинланиши мумкинми?
Саволга Оқолтин туман адлия бўлими бошлиғи Турсунбой Каримов жавоб берди
Мамлакатимизда коррупция иллатига қарши курашиш ҳамиша далзарб аҳамият касб этган. Жамият ривожига тўсиқ бўлувчи, тараққиёт таназзулига олиб келувчи бундай салбий ҳолатга қарши қатъий ва принципиаллик билан курашиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир
Савол: Қандай ҳолларда кадастр паспортини бепул расмийлаштириш мумкин, шу ҳақида ҳуқуқий тушунтириш берсангиз?
Саволга Ширин шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Бекзод Ғайбуллаев жавоб берди
Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилсагина, ривожланамиз, ҳаётимиз фаровон бўлади. Жойларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар ҳам айнан мана шундай эзгу ғоялар учун хизмат қилади. Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан "Давлатобод" маҳалла фукаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.
- Одамларнинг дардини тинглаш, уларнинг муаммоларига ҳуқуқий ечим топиш асосий вазифаларимиздан бири. Ниятимиз, халқ биздан рози бўлсин. Сайёр қабулдан кўзланган мақсад ҳам аслида шу, - дейди бўлим бошлиғи Лазиз Худойқулов.
Қабул давомида 10 га якин фукаролар билан якка тартибда суҳбат ўтказилиб, уларнинг мурожаатлари эшитилди. Шу куни асосан, моддий ёрдам, алимент, имтиёзли уй-жой олиш, уй-жойга эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, электр энергияси ва газ таъминотидаги қарздорликни бартараф этиш борасидаги муаммолар бўйича мурожаатлар қабул қилинди. Фуқароларнинг ушбу мурожаатларини жойида ҳал этиш чоралари кўрилди, моддий ёрдам, алимент, имтиёзли уй-жой олиш ҳамда коммунал тўловлар билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, қолган мурожаатлар бўлим иш юритувига олинди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
Ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларга пухта билим бериш, касбга йўналтириш баркамол шахс камолотида муҳим ўрин тутади. Шу боис таълим даргоҳларида ўқув-тарбия ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари, масъул ходимлари иштирокида бўлиб ўтадиган турли учрашув ва давра суҳбатлари ҳар бир ёшни “Ким бўлсам экан?” деган мушоҳадали саволга жавоб излашга ундаши табиий.
“Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳияти тарғиб қилинди
Ички ишлар органлари томонидан тазйиқ ва (ёки) зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордери берилади.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Халматов Атабек Журакулович Боёвут туман адлия бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.