Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ


Ховос туман ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан тарғибот тадбири ташкил қилинди.

Унда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари масъул ходимлари, маҳалла раислари иштирок этдилар.

Тадбирда Ховос туман адлия бўлими бошлиғи Ихтиёр Қаюмов сўзга чиқиб, мазкур Қонун мазмун-моҳияти ва аҳамияти,  янги таҳрирдаги Қонунни қабул қилишнинг мақсад ва вазифалари, ўрнатилаётган янги тартиблар ва кутилаётган натижалар бўйича батафсил маълумот берди.

Тадбирда  виждон эркинлигини таъминлаш соҳасидаги асосий устуворликлар тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилиб, конфессиялар ўртасида тинчлик ва тотувликни таъминлаш, дунёвий давлатчилик тамойилини кафолатлаш, шунингдек, аҳоли онги ва қалбига ёт ғояларнинг сингдирилишига қарши маърифат йўли билан курашиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳамда ушбу принциплар мазкур Қонун билан мустаҳкамланганлиги алоҳида таъкидланди.

  • Ўзбекистон — кўп конфессияли мамлакат. Унда истиқомат қиладиган 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари 16 конфессияга амал қилади. Уларнинг ўзаро тинч, тотув ва ҳамкор фаолият кўрсатиши Ватанимиз равнақи, юртимиз тинчлигини таъминлашга хизмат қилади, — дейди адлия бўлими бошлиғи Ихтиёр Қаюмов. - Мазкур Қонун диний бағрикенглик ва конфессиялараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга, диннинг асл моҳиятини англашга, бузғунчи ғояларга қарши иммунитет ҳосил қилишга, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшади.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими