Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Гулистон туман адлия бўлими томонидан ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди


Гулистон туман адлия бўлими томонидан  "Соҳилобод" МФЙда тарғибот тадбири ташкил қилинди. Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги  “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Таъкидланганидек, виждон эркинлиги – бу фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик бўйича кафолатланган конституциявий ҳуқуқидир.

Тадбирда Қонунни қабул қилишдан кўзланган мақсад, унинг аҳамияти? Қонунга киритилган янгиликлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, мулоқот давомида сайлов қонунчилигига оид янгиликлар иштирокчилар эътиборига етказилди.

Тадбирда Гулистон туман адлия бўлими бошлиғи О.Бозоров иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими