Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

“Сайлов 2021: Ўз келажагинг учун овоз бер” шиори остида тадбир ташкил этилди


Янги Ўзбекистон шароитида сайловчиларимиз, барча фуқароларимизнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти, дунёқараши, фуқаролик позицияси бу йил октябр ойида ўтказилиши кутилаётган Президентлик сайловида намоён бўлади.

Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан туман халқ таълими бўлимида  ташкил этилган очиқ мулоқот сайлов қонунчилиги ҳамда сайлов кодексига киритилган ўзгартиришларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилди.

Янгиер шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси А. Норалиев “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунларнинг аҳамиятига тўхталиб ўтди.
Шунингдек, тадбирда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари, президентлик сайловининг ўзига хос хусусиятлари, сайлов қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик чоралари ҳақида слайд ва инфографикалар ёрдамида батафсил маълумот берилди.

Мулоқот давомида фуқароларни қизиқтирган саволларга соҳа вакиллари томонидан атрофлича жавоб берилиб, мавзуга доир флаер ва буклетлар тарқатилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими