Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Савол: Айни пайтда ходимлар масофавий иш режимида ишлашлари мумкинми?

                                                                            У. Набиева, Гулистон шаҳри


Жавоб: Албатта, мумкин. Сабаби, Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 28 мартда 3228-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисида”ги Низом бекор бўлгани йўқ.

Низом талабларига мувофиқ масофавий ишга ўтказиш учун нафақат ходимнинг, балки иш берувчининг ҳам розилиги талаб этилади..

Шу билан бирга, масофавий ва уйдаги иш режимидан биринчи навбатда фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган алоҳида ходимлар тоифалари ҳам бор.

Юқоридаги низомнинг 2-бандида ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган шахслар ва сурункали касалликларга чалинган ходимлар масофавий иш усулида, мослашувчан иш жадвалида ёки уйда ишлашга ўтиш ҳуқуқидан биринчи навбатда фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.


Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси Х. Сулайманбекова жавоб берди.