Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Сайлов қонунчилиги тарғиботи давом этмоқда


Ширин шаҳар адлия бўлими томонидан шаҳар мактабгача таълим бўлимида қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар ҳамда фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига оид нормаларни тушунтиришга қаратилган тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлиши, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши мумкин эмаслиги, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайлаши мумкин эмаслиги хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, мулоқотда "Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонининг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтилди.

Тадбир қизғин бахс-мунозарага бой бўлиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга Ширин шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Бекзод Ғайбуллаев томонидан атрофлича жавоб берилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими