Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Савол: Хорижга чиқиш биометрик паспортини неча кунда олса бўлади ва унинг тўлови қанча?

З.Темиров, Гулистон шаҳар


Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ–4079-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан хорижга чиқиш биометрик паспорти ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан ҳужжатлар қабул қилиб олинган кундан бошлаб ўн иш кунида берилади.

Истисон ҳолларда, хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш муддати Ўзбекистон Республикасидан зудлик билан чиқиб кетишни талаб қиладиган ҳолатларда, шошилинч даволаниш зарурлигини тасдиқловчи вилоят ва республика миқёсидаги давлат тиббиёт ташкилотлари томонидан берилган ҳужжатлар, яқин қариндошининг оғир касаллиги ёки вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганида ҳамда чиқиш ҳуқуқига чеклов бўлмаган тақдирда 5 иш кунида берилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига хорижга чиқиш учун биометрик паспорт берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 баравари (294 000 сўм) миқдорида, Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароларига хорижга чиқиш учун биометрик паспорт берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 фоизи (196 000 сўм) миқдорида давлат божи ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан тўлиқ давлат таъминотида бўлган шахслар (етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар) давлат божи тўлашдан озод қилинган.


Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Президент ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бўлими бошлиғи Даврон Бурхонов жавоб берди