Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

“Фермерга мадад” акцияси – фермерлик соҳасидаги ислоҳотларнинг янги босқичи


Фермер хўжаликларининг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларни ҳимоя қилиш, фермерлар муаммоларини ўрганиш орқали соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасинини янада такомиллаштириш мақсадида ўтказилаётган “Фермерга мадад” акцияси доирасида Боёвут туман адлия бўлими томонидан  тумандаги “Муслима ҳосила ҳамкор” фермер хўжалигида мулоқот ташкил этилди.

Тадбир давомида иштирокчиларга фермерларни ҳомийлик ишларига мажбурлаш, пул маблағларини ўзбошимчалик билан олиб қўйиш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш ҳолатларига йўл қуймаслик, банклардан субсидия, кредит олиш билан боғлиқ ҳуқуқлари, шунингдек, ўзларини ташвишлантираётган масалалар юзасидан @fermermadadbot махсус телеграм-боти орқали мурожаат қилишлари мумкинлиги тушунтирилди.

Мулоқот сўнгида фермерлар ҳуқуқлари ва уларга берилган имтиёзлар, қишлоқ ҳўжалиги экинларини тўлиқ экмаган фермерларга нисбатан қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари тўғрисида маълумот берилиб, мавзуга доир тарақатма материаллар – флаер ва буклетлар тарқатилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими