Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Савол: Касалхонада ҳамшира бўлиб ишлайман. Ҳисобчининг хатоси туфайли менга ортиқча иш ҳақи тўлаб юборилган экан. Энди ортиқча тўланган суммани ойлигимдан ушлаб қолишмоқчи, шу тўғрими?

Д.Мансурова, Гулистон тумани

Жавоб: Кодекснинг 279-моддасига кўра, иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда тўланган, шу жумладан қонунни нотўғри қўлланиш оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайта ундириб олиниши мумкин эмас.

Бироқ, ҳисоб-китобда йўл қўйилган хато оқибатидаги ортиқча тўловлар бундан мустасно.

Ушбу норманинг мазмунига кўра ҳисоб-китобда бўлган техник хатолик оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайтариб олиниши мумкинлиги белгиланган.

Мисол учун сизга 1.000.000 сўм иш ҳақи ёзилиши керак эди, лекин бухгалтериядаги хатолик туфайли сизга 1.100.000 сўм иш ҳақи чиқди. Шу ҳолатда сиз ортиқча тўланган 100.000 сўмни қайтаришингиз лозим.

Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Нодавлат нотижорат ташкилотлари бўлими катта маслаҳатчиси Жавоҳир Сайимов жавоб берди.