Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

30 июль – Халқлар дўстлиги куни


Ўзбекистондаги барқарорликни ҳамда давлат ва жамият тараққиётини мамлакатда истиқомат қиладиган 130 дан ортиқ миллат ва элатнинг ўзаро тотувлигисиз, диний конфессия вакиллари ўртасидаги бағрикенглик муносабатларисиз тасаввур этиб бўлмайди.

Шу боис, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг бешинчи банди айни “Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишлар”, деб белгиланган.

Бу миллатлараро ҳамда динлараро бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг узвий қисми эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.
30 июль – Халқлар дўстлиги куни муносабати билан “Ўзбекистон - умумий уйимиз” шиори остида Гулистон шаҳрида ташкил этилган тадбир Сирдарё вилоятида умрзгузаронлик қилиб келаётган турли миллат вакилларини бир жойга жамлади.
- Ўзбекистон саодат маскани. Мен шу юртда туғилдим, шу юртда камол, топдим. Заминимизда истиқомат қилиб келаётган турли миллат ва элатлар ўртасида дўстлик ришталари узвий боғланган.. Бу мамлакатимизда миллатлароаро тотувлик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган оқилона сиёсатнинг натижасидир, - дейди Сирдарё вилоят телерадиокомпанияси мухбири Рисолатбону Гулова.

- Жамиятимизда ҳукм сураётган миллатлараро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, дўстлик ва бирдамликка кўз тегмасин, - дейди Қозоқ миллий маданий маркази Сирдарё вилоят бўлими раҳбари Клара Фозилова.

Маълумот ўрнида, сўнгги йилларда миллатлараро муносабатлар ва дин соҳасида 50 дан ортиқ қонун ҳужжатлари ва 40 га яқин қарорлар қабул қилинди. Бу ҳуқуқий ҳужжатларнинг аксарияти фуқароларнинг дини ва миллатидан қатъи назар, ҳуқуқ ва эркинликларини кенгайтириш, шу жумладан, жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этиш имкониятини оширишга қаратилган.

Шунингдек, 2021 йил 10 февралда қабул қилинган “Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида”ги, жорий йилнинг 5 июлида қабул қилинган янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари диний бағрикенглик ва конфессиялараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, диннинг асл моҳиятини англаш, бузғунчи ғояларга қарши иммунитет ҳосил қилиш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлди.

Тадбирда Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Д.Умурзоқова ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида юртимизда ҳукм сураётган тинчликнинг қадрига етиш, дўстлик, ҳамжиҳатлик,биродарлик ришталарини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистон тараққиёти йўлида бир тан, бир жон бўлиб бирлашиш каби эзгу ғоялар тараннум этилди. 


Дилноз Умурзоқова,

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи