Yangiliklar
Жорий йилнинг 8 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида ишсиз ёшлар ва хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак бериб муҳимлиги, бунда уларга туман (шаҳар) адлия бўлимлари орқали бепул ҳуқуқий маслаҳатларни бериш тизимини ташкил этиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Ўзбекистонда 1989 йил 21 октябрда эл-юртимиз асрлар давомида орзу қилиб, интилиб ва курашиб келган давлат тили ҳақидаги қонуннинг қабул қилиниши мамлакат суверенитети ва мустақиллиги сари қўйилган дастлабки дадил қадам эди. Айнан ана шу тарихий ҳужжатга биноан ўзбек тили мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлди.
"Инсон ва қонун" газетасининг 13 октябрь сонида Янгиер шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Мурод Тўрақуловнинг мақоласи чоп этилди.
“ОАВ билан мулоқот қилмаган раҳбарларнинг келажаги бўлмайди”
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони мазмун-моҳияти Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан кенг тарғибот қилинмоқда. Сирдарё туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Содиқжон Ҳамроев Сирдарё радиоси орқали эфирга узатилган "Долзарб мавзу" рукнидаги эшиттиришда Фармон мазмун-моҳияти юзасидан тингловчиларга батафсил маълумот берди.
Гулистон шаҳар адлия бўлими шаҳар марказида жойлашган. Шу боис аҳоли учун бу ҳар томонлама қулай. Замонавий қиёфа касб этган ушбу бино шинам, ёруғ ва озода, янги мебеллар ва ахборот коммуникация технологиялари билан тўлиқ жиҳозланган.
Германияда хизмат сафарида бўлганимда, уларда оила қуриш ва ажримлар масалалари билан қизиқдим. Немислар миллатнинг кўпайишига жуда катта эътибор беришар экан. Турли имтиёзлар, тўловлар…аммо, немис ёшлари оила қуришга шошилмас эканлар. 35 ёшдан ошиб, 40 ёшга яқинлашгачгина оила қуришар экан. Фарзанд кўриш ҳам режалаштирилган. Аммо, тан олиш керак, ажримлар кам. Балки, оила қуриш камлиги учундир, ажрим кам.
Коронавирус пандемияси шароитида жойларда санитария-гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда адлия бошқармаси раҳбариятининг сайёр қабуллари ўтказилмоқда.
Бугунги сайёр қабул Гулистон шаҳар Халқ қабулхонасида ташкил этилди. Унда вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Исмоил Жуманиязов ҳамда Гулистон шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Саидаҳмад Кўбаев 20 дан зиёд фуқарони қабул қилиб, мурожаатларини тингладилар.
Савол: Сайловда муддатидан олдин овоз бериш тартиби қандай, шу ҳақида ҳуқуқий тушунча берсангиз?
Саволга Сайхунобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Фарҳод Сидиков жавоб берди.
ФУҚАРО 19 ЙИЛ ЯШАБ КЕЛГАН ХОНАДОНГА ЭГАЛИК ҲУҚУҚИ БЕРИЛДИ
Кўпинча ижтимоий тармоқларда, кўча-кўйда ҳақ-ҳуқуқи бузилганидан норози бўлиб нолиб юрган фуқароларнинг ҳикоясини тингласангиз, ушбу сарсонгарчиликлар замирида фуқаронинг ҳужжатларга эътиборсизлиги ётади.