Yangiliklar
Ширин шаҳар ҳокимлиги “PRO100 HI-TECH MEBEL” МЧЖ билан тузилган шартнома шартларини бузди. Бу ҳақида адлия бўлимга келиб тушган мурожаат асосдир. Баён этилишича, тарафлар ўртасидаги шартномага мувофиқ “PRO100 HI-TECH MEBEL” МЧЖ ва Ширин шаҳар ҳокимлиги ўртасида шартнома қиймати 65.000 000 (олтмиш беш миллион) сўмлик олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра, тадбиркор озиқ-овқат маҳсулотлари, идора мебеллари етказиб берган. Бироқ, шаҳар ҳокимлиги белгиланган суммани тўлаб бермаган ва шартнома шартларини бажармаган.
Ховос тумани адлия бўлимига “Бунёдкор” маъсулияти чекланган жамият раҳбари О.Раҳимов ёзма мурожаат қилиб, “Боёвут-махсуссувпудрат” МЧЖ ДУК (собиқ Боёвутдавмахсуспудрат ДУК) билан тузилган шартномаларга асосан тўланмай келинаётган пул маблағларини ундириб беришни сўраган.
Қонунчиликка кўра, одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш - уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Алиментни вақтида тўламаганлик учун қонунчиликда қандай жавобгарлик мавжуд?
Қонунчиликка кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузишга оид ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан тегишли тиббий асослар мавжуд бўлган тақдирда давлат санитария назорати органлари томонидан карантинда сақлаш ёки даволаниш тарзидаги тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилиши мумкин.
Савол: Қандай холатларда йўл-патрул ходими томонидан транспорт воситалари тўхтатилиши мумкин?
Саволга Оқолтин тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси Ҳокимбек Эркабаев жавоб берди.
Сайёҳларнинг Ўзбекистон Республикасига келиши ва кетиши тартиби белгиланди
“Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими жорий этилади.
Хорижда ишлашга кетишдан олдин Ўзбекистон фуқароларини касб-ҳунарга ва хорижий тилларга ўқитиш амалиётини самарали йўлга қўйиш, уларга касбий малакани тасдиқловчи халқаро тан олинадиган сертификатларни бериш тизимини жорий қилиш мазкур тизимнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.