Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

ФАРЗАНДИМИЗГА КИТОБ СОВҒА ҚИЛАЙЛИК


Китоблар жонсиз, аммо содиқ дўстлардир. Гюго

Талабалик йилларим ёдимга тушди. Биз беш дугона эдик.  Ўқишга келишда ҳам, кетишда ҳам, хоҳ автобус, хоҳ таксида бўлсин қўлимиздан китоб тушмасди. Филология факультетида таҳсил олганимиз учун ўқишимиз мажбурий  бўлган адабиётларни ўқишимиз шарт эди. Ҳозир негадир қўлида китоб кўтарган ёшларни кўрмайман. Лекин ҳамманинг қўлида телефон бор. Ёшлар китоб ўқимай қўйди, деб танқид қилишдан йироқман, чунки биз замонавий ахборот технологиялар асрида яшаяпмиз, ёшлар электрон дарсликлар, китоблардан фойдаланаётган бўлиши табиий. Лекин нима бўлганда ҳам китобнинг ўрни бошқа. Биласизми, китобда қандайдир ёқимли ҳид бор, унинг саҳифаларини варақлайверсангиз тубсиз уммонга шўнғигандек, шу уммон остидан дуру гавҳар тергандек бўласиз.

Мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш йўналишида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Зеро, «китоб бизни ердан кўкка кўтарадиган, баркамоллик сари етаклайдиган, қалбга ёруғлик бахш этадиган, оқ билан қора, яхшилик билан ёмонликни фарқлашга ўргатадиган инсониятнинг энг ноёб кашфиётидир», деган эди давлатимиз раҳбари.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан ташкил қилинган “Фарзандимга китоб совға қиламан” номли тадбир ҳам келажагимиз эгалари – азиз фарзандларни китобхонликка қизиқтириш, уларнинг тафаккури кенг инсон сифатида камол топишига кўмаклашиш мақсадини ўзида ифода этди.-     Мен китоб ўқишга қизиқаман, мактабдан бўш вақтларимда албатта китоб мутолаа қиламан. Яқинда мактабимизда “Энг яхши китобхон” танлови ўтказилди. Мен 1-ўринни эгалладим. “Шум бола”, “Сариқ девни миниб”, “Сариқ девнинг ўлими” каби китобларни ўқиб чиқдим.
Бугунги тадбирда онажоним менга Жек Лондоннинг “Бўри ўғли” асарини совға қилди, - дейди Эшқўзиева Феруза. -Китоб энг яқин дўст, у дунёқарашимизни кенгайтиради.Чиндан ҳам ҳам китоб энг яқин ва содиқ дўст, баркамоллик сари йўлбошчи. Буюк адабиёт намоёндалари китобга тафаккурнинг толмас қаноти, деб таъриф берганларида, у инсон маънавий оламини бойитишини назарда тутганлар. Шу боис, китоб Ватанга муҳаббат, юртга садоқат, одамларга меҳр-оқибат туйғуларини камол топтиришнинг энг яхши воситаси сифатида қадрланади. Ана шу маънода “Фарзандимга китоб совға қиламан” тадбири адлия органлари ходимларининг фарзандларига бир олам қувонч, тафаккурига қанот бағишлади.

Дилноз Умурзоқова,

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими