Янгиликлар
Янгиер педагогика ва Янгиер тиббиёт коллежларида “Коррупциясиз соҳа” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.
Янгиер педагогика ва Янгиер тиббиёт коллежларида “Коррупциясиз соҳа” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.
Тадбирда Янгиер шаҳар адлия бўлими бошлиғи Лазиз Худойқулов иштирок этиб, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ва қонун ижросини таъминлаш бўйича қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари, Ҳуқумат қарорлари мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил маълумотлар берди.
Дарҳақиқат, коррупциянинг ҳар қандай кўриниши ислоҳотлар шиддатини сусайтириши билан хавфли. Коррупция шундай иллатки, қачонки, барча фуқаролар, жамият унга қарши биргаликда курашса, унинг илдизларини йўқ қилишга киришсагина ижобий натижага эришиш мумкин.
Давра суҳбатида коррупциянинг турлари, унинг салбий оқибатлари ва қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари ҳақида тўхталиб ўтилди.Шунингдек, тадбирда ички ишлар, Давлат тест маркази вилоят бўлинмаси масъул ходимлари ҳам мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Мавзуга доир видеороликлар намойиши тадбир таъсирчанлигини янада оширди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими