Янгиликлар
Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар тарғиб қилинди
2021 йил 12 январда “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 662-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.
Сирдарё туман адлия бўлими томонидан тумандаги давлат органлари ва ташкилотлар юрисконсультлари учун ташкил этилган давра суҳбати мазкур Қонун тарғиботига бағишланди.
Тадбирни туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Алимов очди ва бошқариб борди. Тадбирда Гулистон туманлараро маъмурий суди судьяси Ҳ.Ёров сўзга чиқиб, суд-ҳуқуқ соҳасига оид янгиликлар, Қонунга асосан киритилган бир қатор ўзгартишлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Хусусан, Маъмурий суд ишларини юритишда назорат инстанцияси тугатилганлиги, Бизнес омбудсманга биринчи инстанция судининг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти тақдим қилиш ҳуқуқи берилганлиги, аппеляция ва кассация шикоятини бериш тартиби ҳақида кенг маълумотлар берди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтказилган мазкур тадбирда юрисконсультлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олдилар.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими