Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

“ОЧИҚ АДЛИЯ”


Маълумки, давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар.

Ушбу қоидадан келиб чиқиб, ўз фаолиятимизни очиқ ва шаффоф олиб боришга ҳаракат қилмоқдамиз, - дейди Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими бошлиғи Қобилжон Аҳмаджонов.

Қуйида “Очиқ адлия” принципи доирасида бўлим томонидан 2021 йилнинг I чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот:  

Бугунги кунда Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан давлат рўйхатидан ўтган жами ННТлар ва уларнинг ҳисобга олинган бўлинмалари сони 454 тани (давлат рўйхатидан ўтган ННТлар 284 та, ННТнинг ҳисобга олинган бўлинмалари 170 та) ташкил қилади. Шунингдек, ҳозирда 86 та (исломий 75 та, ноисломий диний ташкилотлар 11 та) диний ташкилотлар мавжуд.

2021 йил I чоракда ННТлар томонидан рўйхатга ва қайта рўйхатга олиш юзасидан жами 45 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 43 таси қаноатлантирилган, 1 таси рад этилган, 1 таси жараёнда.

Шунингдек, 2021 йил I чорагида ННТлар томонидан йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳамда уларга нисбатан қўлланилган таъсир чораларнинг умумий сони қуйидаги кўрсаткичларни ташкил этади:

2021 йил I чорагида, ННТларнинг 2020 йил якуни бўйича ҳисоботларни муддатида топширилиш чораларини кўриш бўйича 34 та огоҳнома киритилган бўлиб, ННТларнинг ҳисоботларни топширмаганлиги юзасидан 10 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка торилган.

Шу билан бирга, 2021 йил I чорагида киритилган тақдимномалар сони жами 45 та бўлиб, шундан 40 таси ННТларнинг 2020 йил якуни бўйича ҳисоботларни муддатида топширмаганлиги юзасидан киритилган.

Киритилган 45 та тақдимнома ижроси таъминланиб, жами 52 нафар ходимга интизомий жазо чораси қўлланилди

 Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг 2021 йил I ва II чоракларга мўлжалланган иш режалари ижроси юзасидан жами 5 та ташкилот ўрганилган бўлиб, шундан 2 та ННТ ва 3 та ДТларнинг 2018-2020 йиллар давомида устав фаолияти ҳамда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши аҳволи махсус саволнома асосида вилоят давлат солиқ бошқармасидан мутахассис жалб қилинган ҳолда ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида 100 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, унинг натижасида 5 та тақдимнома киритилган, тақдимномалар ижроси юзасидан 5 нафар ходимга интизомий жазо чораси қўлланилган.

Бундан ташқари, 534 та нодавлат нотижорат ва диний ташкилотларнинг 2020 йил якуни бўйича ҳисоботларини 200 га яқини www.e-ngo.uz  сайти орқали электрон шаклда топширилиши таъминланди, бу билан ННТ ва ДТ вакилларида электрон хисобот топшириш кўникмалари шакллантирилиши йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, келиб тушаётган аризаларни ушбу сайт орқали қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилди.

2021 йил I чоракда жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатлар 3 тани ташкил қилиб, уларга ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Бўлим томонидан жойларда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ва ижрочиларга етказиш мақсадида 2021 йилнинг I чорагида телевидениеда 3 маротаба, радиода 2 маротаба чиқишлар қилинди, “Янги Сирдарё” газетасида “Ўзбекистон - умумий уйимиз” номли мақола чоп этилди.

Шунингдек, бўлим томонидан ННТлар фаолиятини қўллаб-қуввтлаш бўйича жорий йилнинг 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5012-сон Қарори ҳамда  4 март куни “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6181-сонли Фармони мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан мақолалар тайёрланиб, ижтимоий тармоқларда ёритилди ҳамда ННТ иштирокида ўтказилган тарғибот тадбирларида мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти батафсил тушунтирилди.

Бундан ташқари, “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари: мавжуд муаммо ва ечим”, “Хотин-қизлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида”, “Ислом цивилизацияси тараққиёт учун муҳим омил”, “МАДАД” ННТ – халққа ҳуқуқий мадад бермоқда”, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари”, “Ногиронлиги бўлган шахслар: мавжуд имтиёз ва муаммолар” ҳамда “Ўзбекистонимизда мавжуд бағрикенглик анъанаси бутун дунё мамлакатлари учун ибратли” каби мақолалар турли ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилиб борилмоқда

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими