Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига кўра Адлия вазирлиги ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг “Мадад” ННТ ташкил этилган эди.
Гулоро ишдан ҳар кунгидан кечроқ қайтди. Боғчадан боласини ҳам ололмади, қайнонасига қўнғироқ қилиб илтимос қилди. Қайнонаси нималардир деб шанғилласа-да боласи боғчада қолиб кетмаслигини яхши билади Гулоро. Аммо, хўжайини... у ҳам билади-ку, ҳисобот куни эканини, -дея ўзини овутарди ёш келинчак.
Ширин шаҳар, Фарҳод МФЙ, Бунёдкор кўчаси, 25-уйда яшовчи фуқаро Х.Худоёрова шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилиб, “Sirdaryo IES” АЖдан нафақага чиққан турмуш ўртоғи И.Исломовга моддий ёрдам пули тўланишида амалий ёрдам беришни сўраган. Ширин шаҳар адлия бўлими томонидан мурожаати ўрганиб чиқилди.
Коронавирус пандемияси инсонларнинг сабрини, иродасини, одамийлик хислатларини синовдан ўтказмоқда. Халқимиз касаллик олдида ҳарқачонгидан-да жипслашди. Бир-бирига ёрдам қўлини чўзаётган фуқаролар, муҳтож фуқароларга моддий кўмак бераётган ташкилотлар, тадбиркорларни кўриб, ўзбек халқининг қон-қонига сингиб кетган, минг йиллар давомида аждодлардан мерос қадриятлар давом этаётганига амин бўлдик.
Бугун Мирзаобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Ф.Сиддиқов Сирдарё вилоят радиоси орқали "Аслида" онлайн-эшиттиришида
Гулистон тумани ҳокимлиги мажлислар залида тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдонларини ажратишга оид масалалар юзасидан барча жараёнларни тадбиркорларга ўргатиш мавзусида амалий семинар ташкил этилди.
Бугун Боёвут болалар мусиқа мактаби биноси фаоллар залида тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдонларини ажратишга оид масалалар юзасидан барча жараёнларни тадбиркорларга ўргатиш мавзусида амалий семинар ташкил этилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси депутати И.Қудратов, Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бош маслаҳатчиси Б.Норбоев, Боёвут туман адлия бўлими бошлиғи Ж.Шомирзаев иштирок этдилар ва мавзу юзасидан иштирокчилар, туманда фаолият юритаётган тадбиркорлар ва тегишли ташкилотлар раҳбарларига ҳуқуқий тушунчалар бердилар.
Бугун Сайхунобод тумани болалар мусиқа мактаби биноси мажлислар залида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бош маслаҳатчиси Б.Нарбаев, Сайхунобод тумани адлия бўлими бошлиғи Н. Тагиров, Бош вазир ҳузуридаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш қабулхонаси Сайхунобод тумани вакили З. Маҳмудовлар иштирокида тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдонларини ажратишга оид масалалар юзасидан барча жараёнларни тадбиркорларга ўргатиш бўйича амалий семинар ташкил этилди.
Ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга кўра, энг кўп ишлайдиган давлатлар сафига Мексика ва Коста-Рика кўрсатилган бўлса, яъни бу давлатлардаги ходим бир йилда 2200 соат ишлар экан. Бу бир кунлик иш вақти ўртача 8 соатга тўғри келишини билдиради. Германия каби давлатда эса, бу кўрсаткич йиллик 1363 соатни ёки кунига беш соатни ташкил этар экан. Бу кўрсаткичлардан аён бўлиб турибдики, бу ҳолат меҳнат унумдорлигига ўз таъсирини кўрсатади.
Бугун Сирдарё туман ҳокимлиги мажлислар залида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси, туман адлия бўлими, “Ермулккадастр” давлат корхонаси туман бўлими, туман қурилиш бўлими ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдонларини ажратишга оид масалалар юзасидан барча жараёнларни тадбиркорларга ўргатиш бўйича амалий дарс ва семинар ташкил этилди.