Янгиликлар
АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ Ж.НУРИТДИНОВ ГУЛИСТОН ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ
Халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш, аҳолини қийнаб келаётган масалаларга ҳуқуқий ечим топишда сайёр қабулларнинг аҳамияти катта.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Ж.Нуритдиновнинг Гулистон тумани “Ибрат” маҳалласида ўтказган сайёр қабулида 20 га яқин фуқаролардан турли масалаларда мурожаатлар қабул қилинди.
Сайёр қабулда туман 4-сектор раҳбари, маҳалла ва оилани қўлаб-қувватлаш туман бўлими, кадастр, туман электр тармоқлари корхонаси, тижорат банклари масъул ходимлари иштирок этишди.
Мурожаатларнинг асосий қисми маҳалла кўчаларини таъмирлаш, электр энергияси, ичимлик суви билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишда ёрдам бериш мазмунида бўлди. Фуқароларнинг ушбу мурожаатлари тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиб чиқиш учун назоратга олинди.
Фуқаро О.Хўжақулованинг фарзанди олий таълим муассасасида ўқийди. Контракт тўловлари бўйича унга ҳуқуқий тушунтириш зарур эди. Сайёр қабулда унинг мурожаати жойида қаноатлантирилиб, контракт тўловларини тўлаш тартиби тўғрисида зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
У.Мухторова “Аёллар дафтари”да рўйхатга олинган. У тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида. Фуқарога кредит олиш тартиби тушунтирилди.
Қабул давомида 4 нафар фуқаронинг тиббий ижтимоий хизматлар шўъбасига қилган мурожаатлари қаноатлантирилди, адлия кўмаги билан 3 нафар фуқарога ногиронлар аравачаси, 1 нафар фуқарога эшитиш мосламаси топширилди.
Сайёр қабул давомида 6 та мурожаат қаноатлантирилди, 5 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 9 та мурожаат иш юритувга олинди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат