Янгиликлар
Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди
Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда Адлия бошқармасининг 2021 йил I чораги давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Ҳайъат мажлисида бошқарма, туман (шаҳар) адлия бўлимлари, нотариал архив раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этди.
Қайд этилганидек, ҳисобот даврида бошқарма таркибий бўлинмалари ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Хусусан, 100 га яқин қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан киритилган 13 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, хулоса берилди.
Аниқланган 9 300 га яқин қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича давлат органлари ва ташкилотларга 211 та тақдимнома, 795 та огоҳнома ҳамда 64 нафар айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар киритилди.
Кўрилган таъсир чоралари натижасида 9 та ноқонуний қарорлар бекор қилинди.
54 нафар шахсларнинг маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланди, 122 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилиб, шундан 6 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Судларга 3 млрд 622 млн сўмлик 148 та даъво аризалари киритилди.
Келиб тушган жами 1 000 га яқин мурожаатларнинг қарийиб 870 дан ортиғи қонуний ҳал этилди.
Аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича 10 310 та тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Ҳайъат мажлисида фаолият давомида йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий таҳлил қилинди, муаммоли масалалар очиқ-ойдин муҳокама қилинди.
Мажлис кун тартибига мувофиқ Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими, Сирдарё, Сайхунобод туман адлия бўлимлари бошлиқларининг 2021 йилнинг I чорагидаги фаолияти юзасидан ҳисоботлари тингланди.
Ҳайъат мажлисида фаолият давомида йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш, келгусида соҳани такомиллаштиришга қаратилган аниқ чора-тадбирларни белгилаш, таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими