Янгиликлар
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
Савол: Мен Бекобод шаҳридан автобусда Тошкентга кетиш учун кассадан билет олишга борганимда 8 ва 7 ёшли фарзандларим учун чипта нархининг ярмини тўлашимни айтишди. Шу тўғрими?
Мамадалиева Солиҳа, Ширин шаҳар, Нуробод МФЙ
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 482-сонли қарори билан тасдиқланган ”Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш” қоидаларига кўра, йўловчи ўзи билан бирга:
- 5 ёшгача бўлган бир болани бепул — алоҳида ўринсиз;
- 5 ёшдан 10 ёшгача бўлган болани чиптанинг тўлиқ баҳоси 50 фоиз чегирилган ҳолда — алоҳида ўринли;
- 10 ёшгача бўлган 2 нафар ва ундан кўпроқ болалар олиб юрилганда улардан биттаси бепул, қолганлари — чипта тўлиқ баҳосининг 50 фоизи чегирилиб, алоҳида ўрин берилган ҳолда олиб юриш ҳуқуқига эга.
Шунга кўра, Сиз фарзандингизни бепул, иккинчи фарзандингиз учун чипта нархининг 50 % миқдорида тўлов амалга ошириб, олиб юришингиз мумкин, дейилган.
Саволга Ширин шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Бекзод Ғайбуллаев жавоб берди.