Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Ёшлар бандлигини таъминлашнинг самарали механизми яратилди


Ховос туман адлия бўлими томонидан аҳоли ва ёшлар ўртасида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилиб, қонунчиликдаги янгиликлар тўғрисида кенг маълумотлар берилмоқда. Навбатдаги тадбир 1-сон касб-ҳунар мактабида ташкил этилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги "Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўз борди.
  • Мамлакатимизда ёшлар таълим тарбиясига, иқтидори ва салоҳиятини юзага чиаришига, уларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик билан шуғулланиши учун барча шароитларни яратиш масаласига алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Қолаверса, йигит-қизларнинг бизнес ташаббусларини рўёбга чиқариш, субсидиялар, имтиёзли кредитлар ажратиш, касб-ҳунарга ўқитиш, “Ёшлар дафтари” орқали уларга кўмаклашиш механизмининг жорий этилганлиги ҳам йигит-қизларнинг бизнес ташаббусларини рўёбга чиқаришда муҳим ўрин тутади, - дейди Ховос туман адлия бўлими бошлиғи Ихтиёр Қаюмов.

Учрашув давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга субсидия ажратиш тартиби, тақдим этилган имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими