Yangiliklar
Мамлакатимизда ушбу трансмиллий жиноятга қарши курашиш ва мажбурий меҳнатни таг-томири билан йўқотиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 17 август куни имзоланган янги таҳрирдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун бу борадаги ишларни тартибга солишнинг ўзига хос ҳуқуқий механизмини яратади. Қонуннинг энг муҳим жиҳати шундаки, одам савдосидан жабрланганлар тўғрисидаги ахборот ошкор этилмайди.
Карантин сабабли кўплаб ташкилотларнинг фаолияти тўхтатилган ёки онлайн режимга ўтказилган бўлсада, кечиктириб бўлмайдиган, зарур нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш учун нотариусларга эҳтиёж сезилади.
Мамлакатнинг халқаро ижобий имижи миллий манфаатларни самарали илгари суришнинг асосий омили ва давлат фаровонлигини юксалтириш ҳамда барқарор ривожланиш, миллий иқтисодиётнинг жаҳон миқёсида рақобатбардошлигини ошириш билан боғлиқ бўлган стратегик масалаларини хал этишдаги энг муҳим шартларидан биридир.
Ривожланиб келаётган бугунги даврда хорижий рейтинглар ҳар бир давлатнинг иқтисодий муносабатларига ўз таъсирини кўрсатмоқда.
2020 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида (https://www.lex.uz/docs/4673445):
Коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш борасида адлия органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ижтимоий шериклигини самарали ташкил этиш борасида кейинги пайтларда қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон миллий ННТлар ассоциацияси вилоят бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган конференция ҳам айнан шу мавзуда бўлиб ўтди.
Иқтисодиётнинг инновацион ривожланишини рағбатлантириш, илғор илм-фан ютуқларини иқтисодиёт тармоқларига жорий қилиш барқарор иқтисодий ўсишнинг бош омили ҳисобланади. Бироқ мамлакатимиз қонунчилигида инновацион фаолият соҳасидаги муносабатларни, инновация ва инновацион фаолият соҳасидаги тушунчаларни, иштирокчилар таркибини ва ушбу жараёнда уларнинг ўзаро муносабатини, апробация механизмларини самарали ташкил этишни, илмий ишланмаларни амалиётга тадбиқ этишни ва саноатда ўзлаштиришни тартибга солувчи ягона қонун ҳужжатининг мавжуд эмаслиги ушбу йўналишдаги муаммоларни юзага чиқарди.
САВОЛ: Товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтиш шартлари тўғрисида маълумот берсангиз?
Н.Каримжонов, Гулистон шаҳри
Савол: II-гуруҳ ногирониман, корхонада кўп йилдан буён бир корхонада мутахассис бўлиб ишлайман, бу йил менинг меҳнат таътил муддатим ноябрь ойига белгиланган. Ҳозирги вақтда мен ўз уйимда қурилиш ишлари қилишим керак. Мен бу ҳолатда август ойида меҳнат таътили олсам бўладими?
Корхона раҳбарига айтсам ноябрь ойида чиқасиз, деб айтди шу тўғрими?
Асқар Холтўраев.
Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани Синдаробод МФЙ
Миллий қонунчилик тизимининг такомиллашуви ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигининг ошишига олиб келмоқда.
Маълумки, жорий йилнинг 24 июль куни АҚШнинг Корнел университети, Франциянинг Insead бизнес мактаби ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти билан ҳамкорлигида ишлаб чиқилган 2019 йил учун мамлакатларнинг инновацион ривожланиш ҳолатини кўрсатувчи Глобал инновацион индекс (ГИИ) эълон қилинди. Ушбу рейтингда жаҳоннинг 129 та давлати қамраб олинган бўлиб рўйхатнинг биринчи ўринини Швейцария эгаллаган, ундан кейин Швеция, АҚШ, Нидерландия ва Буюк Британия етакчилик қилган. Мазкур рейтинг билан танишган ҳар қандай юртдошимиз ва хориждаги ватандошларимизда яқин қўшниларимиз Қозоғистон (79-ўрин), Қирғизистон (90-ўрин) ва Тожикистон (100-ўрин) бу рўйхатда бўла туриб, нима учун Ўзбекистон четда қолган, деган асосли савол пайдо бўлиши табиий.