Янгиликлар
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
Савол: Меҳнат низолари бўйича кимлар судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга?
Муроджон Бердибеков, Янгиер шаҳар “А.Темур” МФЙ
Жавоб: Қуйидагилар меҳнат низосини кўриш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар:
1) ходим, касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи;
2) меҳнатнинг ҳуқуқ бўйича инспектори;
3) иш берувчи, меҳнат низолари комиссиясининг қарорига рози бўлмаган тақдирда, шунингдек унга ходим томонидан етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги низолар бўйича;
4) прокурор.
Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи А.Мавланов жавоб берди.