Янгиликлар
Назарий билимларнинг амалиёт билан мустаҳкамланиши таълим сифатини оширишнинг муҳим омилидир
Сирдарё вилояти юридик техникумининг биринчи босқич ўқувчилари учун Сирдарё вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида семинар машғулотлари ташкил этилди.
Ушбу семинар машғулотларида Сирдарё вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судялари Б.Бобоев, Б.Мамадаминов, С.Расулов ва А.Эргашев суд жараёнлари ва уларнинг олиб борилиши юзасидан дастлабки тушунчаларни бердилар.
Шунингдек, ўқувчиларга суд залида яратилган техник имкониятлар, онлайн судларнинг ўтказилиш тартиби тўғрисида ҳам кенг маълумотлар берилди.
- Етук мутахассисларни тайёрлашда назарий билимларнинг ўзи кифоя қилмайди. Шу боис таълим жараёнини амалиётга боғлаган ҳолда суд идоралари, адлия органлари, давлат хизматлари марказларида шундай семинарларни ташкил қилиб бормоқдамиз. Ушбу идораларга ўқувчиларнинг ташриф буюриши, уларни касбга йўналтиришда, соҳага бўлган қизиқишини янада оширишда муҳим аҳамият касб этади,- дейди Юридик техникум директорининг Ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Рустам Жарбеков.
Ўқувчилар семинар сўнгида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими