Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Сирдарё вилояти юридик техникумида "Ортиқча вазннинг зарарлари, соғлом овқатланиш ҳамда алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг истеъмолини чеклаш" мавзусида кўргазмали семинар ташкил этилди


Семинар давомида Гулистон шаҳар 2-сон оилавий поликлиника мутахассис ходимлари Г.Мелдеханова, З.Фозилова, Д.Рахматова ҳамда Г.Юлдашевалар томонидан ўқувчиларга ортиқча вазнни келтириб чиқарувчи омиллар ва ортиқча вазн ортидан келиб чиқадиган касалликлар тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.

Шунингдек, ўқувчиларга кун давомида овқатланиш рационига амал қилиш, истъмол қилинадиган таомларнинг таркибига эътибор бериш, тез тайёр бўлувчи ярим тайёр маҳсулотлардан фойдаланишни чеклаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Мутахассис ходимлар томонидан ўқувчиларнинг (ихтиёрийлик асосида) антропометрик кўрсаткичлари ўлчамлари олинди ва хулосалари айтиб ўтилди. Ўқувчиларга алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмолининг зарарли оқибатлари батафсил тушунтирилиб, уларга бундай зарарли одатларнинг инсонда олиб келадиган касалликлар оғир асорат билан ўтиши, ушбу зарарли одатлар кучли руҳий касалликларга олиб келиши тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тадбир сўнгида ўқувчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар. Ташкил этилган кўргазмали семинар ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.


Р.Жарбеков,

Техникум директорининг Ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари