Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВЛАР АМАЛГА ОШИРИЛДИ
Бакиров Умид Сайибжонович – 1979 йилда Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 2000 йилда Гулистон давлат университети, 2006 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
У.Бакиров меҳнат фаолиятини 1998-2000 йилларда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар 10-сон умумтаълим мактаби ўқитувчиси лавозимидан бошлаган. 2001-2002 йилларда Сирдарё вилояти хўжалик суди суд мажлиси котиби, 2002-2017 йилларда суд ижрочилари Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар бўлинмаси суд ижрочиси, суд ижрочилари Сирдарё вилояти Сирдарё тумани бўлими катта суд ижрочиси, суд ижрочилари Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар бўлими катта суд ижрочиси, суд департаменти Сирдарё вилояти ҳудудий бўлими катта инспектори, Суд департаменти Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси бош инспектори, Суд департаменти Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар бўлими бошлиғи-катта суд ижрочиси, Суд департаменти Сирдарё вилояти Сирдарё тумани бўлими бошлиғи-катта суд ижрочиси, Суд департаменти Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси Суд қарорларини ижро этиш бўлими катта инспектори, Суд департаменти Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси суриштирув сектори бош суриштирувчиси, Суд департаменти Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани бўлими суд ижрочиси, Суд департаменти Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар бўлими бошлиғи-катта суд ижрочиси, 2017-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти Оқолтин тумани бўлими давлат ижрочиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти Оқолтин тумани бўлими бошлиғи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси катта инспектори, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси кадрлар бўлими бош инспектори, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси суриштирув ва маъмурий амалиёт шўъбаси бош суриштирувчиси, 2019 йилда Сирдарё вилояти Гулистон туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси ва Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бош маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган.
2019 йилнинг октябрь ойидан Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Кадрлар бўлими бош маслаҳатчиси лавозимида фаолият олиб борди.
Оилали, 4 нафар фарзанди бор.
Шамирзаев Жахонгир Абдувалиевич – 1989 йилда Сирдарё вилояти Ховос туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 2011 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган.
Ж.Шамирзаев меҳнат фаолиятини 2011-2015 йилларда жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг суд мажлиси котиби лавозимидан бошлаган.
2015-2017 йилларда Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий экспертиза ва қонун ҳужжатларини туркумлаш шўъбаси катта маслаҳатчиси, Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш шўъбаси етакчи маслаҳатчиси, 2017-2018 йилларда Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи, Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган.
2018 йилдан Сирдарё вилояти Боёвут туман адлия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритди. Оилали, 1 нафар фарзанди бор.
Умурзоқова Дилназ Ахматовна – 1979 йилда Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида туғилган, миллати тожик, маълумоти олий, 2000 йилда Гулистон давлат университетининг Ўзбек филологияси йўналишини тамомлаган.
Д.Умурзоқова меҳнат фаолиятини 1999-2003 йилларда Сирдарё вилояти телерадиокомпанияси сухандони, телевидение муҳаррири вазифасидан бошлаган.
2003-2017 йилларда Гулистон мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси, 2017-2018 йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг Сирдарё вилоят телерадиокомпанияси Телевидение гуруҳи 1-тоифали мухбири ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раисининг мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.
2018 йилнинг 16 октябрь кунидан Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси лавозимида фаолият олиб борди. Оилали, 2 нафар фарзанди бор.
Юнусов Илхомжон Асадулло ўғли – 1991 йилда Сирдарё вилояти Сардоба туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясини тамомлаган.
И.Юнусов меҳнат фаолиятини 2015-2017 йилларда Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ички ишлар бўлими жиноят қидирув ва уюштирилган жиноятларга қарши курашиш бўлими тезкор вакили лавозимидан бошлаган.
2017-2019 йилларда Сирдарё вилояти Сардоба тумани ҳокимлиги ҳуқуқшуноси лавозимида ишлаган.
2019 йилнинг 26 август кунидан Сирдарё вилояти Сардоба туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритди.
Адлия бошқармаси жамоаси Умид Сайибжонович, Жахонгир Абдувалиевич, Дилназ Ахматовна, Илхомжон Асадулло ўғлини ушбу тайинлов билан табриклайди ва уларнинг келгуси ишларида муваффақият тилайди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими