Янгиликлар
30
САЙЁР ҚАБУЛЛАР МУРОЖААТЛАРГА ҲУҚУҚИЙ ЕЧИМ ТОПИШДА МУҲИМ ОМИЛ
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сафарбой Тоғаевнинг Гулистон тумани “Бирлашган” маҳалласида сайёр қабули бўлиб ўтди. Қабулда Гулистон туман адлия бўлими бошлиғи О.Бозоров, Гулистон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири С.Тўхтамишев, Гулистон тумани "Мадад" ННТ ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси С.Хўжаназаров, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, АТ “Халқ банки” Гулистон филиали, “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” ДК Гулистон туман филиали масъул ходимлари ва 40 дан ортиқ фуқаролар иштирок этишди.
Қабул жараёнида 13 нафар фуқаролардан турли мазмундаги мурожаатлар қабул қилинди. Хусусан, келиб тушган мурожаатлардан 3 таси туман тиббий ижтимоий хизматлар кўрсатиш шўъбасидан 2 та катталар учун ногиронлар аравачаси ҳамда эшитиш аппаратини олишда амалий ёрдам бериш сўралган.
Жумладан, Гулистон тумани "Бирлашган" маҳалласи, "Ҳамза" кўчаси 21-уйда яшовчи Д.Ўролованинг қайнотаси Ўролов Турғунга, Гулистон тумани Бирлашган маҳалласи Иқбол кўчаси 20-уйда яшовчи Н.Тўрабекованинг қайнонаси А.Қодировага ногиронлар аравачаси ҳамда Гулистон тумани Бирлашган маҳалласи Ўрикли кўчаси 1-уйда яшовчи А.Эгамбердиевнинг эшитиш аппаратини олишда амалий ёрдам сўралганлиги бўйича туман тиббий ижтимоий хизматлар кўрсатиш шўъбасидан катталар учун ногиронлар аравачаси ва эшитиш аппарати ажратилиши таъминланди.
Шунингдек, оғир аҳволга тушиб қолган икки нафар аёлларга вилоят адлия бошқармасининг совғалари ҳам топширилди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими