Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Ширин шаҳрида тадбиркорлар муаммолари жойларга чиқиб ўрганилмоқда


Тадбиркорларнинг, шу жумладан чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш сифати ва тезкорлигини ошириш, улар билан очиқ ҳамда тўғридан-тўғри мулоқотни таъминлаш, уларнинг қонуний талабларини амалий ва самарали рўёбга чиқариш, муаммоли масалаларини ҳал этиш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига реал ҳиссасини кўпайтириш, аҳолининг иш билан бандлик даражасини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли Фармони қабул қилинди. Ушбу ПФ-5718-сонли Фармон ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ Ширин шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, шаҳар Адлия бўлими, шаҳар Давлат хизматлари агентлиги, Давлат солиқ инспекцияси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими, Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими, шаҳар газ таъминоти филиали, электр тармоқлари корхонаси, “Сувоқова” ДУК, АТБ Агробанк филиали, Савдо-саноат палатаси, Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ҳамда Қурилиш бўлимлари билан ҳамкорликда ҳудуддаги ёшлар, тадбиркорлар ва тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш учун сайёр қабул ташкил этилди.

Ушбу сайёр қабулда маҳалла тадбиркорлари ва ёшлар томонидан тадбиркорлик қилиш соҳасидаги таклифларига ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди ва кўплаб мурожаатлар муддат талаб этилгани боис қатъий назоратга олинди.

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати